📍#Наманган_вилоят_Кенгаши
Депутат Наманганда тиббиёт соҳасидаги муаммоларни ўрганмоқда
Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати Дилмурод Исмоилов "Адолат" СДП Наманган вилоят Кенгаши етакчилари иштирокида тузилган ишчи гуруҳ Наманган шаҳри ҳудудидаги бир қатор дорихоналарда бўлиб, аҳолини арзон ва сифатли дори-дармонлар билан таъминлаш ҳолати бўйича ўрганиш ишларини олиб борди.
Жумладан шаҳардаги "Shifo-Malham farm" ва "Farm-Scales" МЧЖга қарашли дорихоналарда ўрганишлар олиб борилди. Тиббиёт ходимлари ҳамда аҳолининг фикр-мулоҳазалари тингланди.
Билдирилган фикрларга қараганда, четдан кириб келаётган дори воситалари нархига хорижий валюталар курсидаги номутаносибликлар ўз таъсирини ўтказаётганлиги айтиб ўтилди.
Шунингдек, шифокорлар томонидан беморларга тавсия этилаётган рецептларда бир хил таъсир қилувчи дори-дармонларни ёзиш ҳолатлари учраб туриши, дорихонада ҳар хил нархда сотилиши ва боз устига таъсир жиҳатдан бир хиллиги ҳақда сўз борди.
Мавжуд муаммоларнинг олдини олиш учун дорихона мутасаддиси электрон рецепт шаклини жорий этишни таклиф этган бўлса, бошқа бир йигит одамлар ўз саломатлиги учун қайғурмай қўйгани ҳақида гапириб, тиббий маданиятни шакллантириш, спортга бўлган эътиборни кучайтиш зарур, деган таклифларни билдириб ўтди.
Депутат мавжуд муаммоларни аниқлаб, назоратига олди. Ҳудуддаги ўрганишлар давом этмоқда.
Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube