#Муносабат
“Яшил” иқтисодиёт – барқарор тараққиётнинг асоси
БАТАФСИЛ
🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤 Twitter | 🎬 YouTube
“Яшил” иқтисодиёт – барқарор тараққиётнинг асоси
Президентимиз томонидан 2025 йилни “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилиш ташаббуси мамлакатимиз тараққиётидаги муҳим воқеалардан бири бўлди. “Адолат” СДП ушбу ташаббусни нафақат экологик барқарорлик йўлидаги муҳим қадам, балки партиянинг экологиямиз софлигини сақлашга қаратилган ғояларини ҳаётга изчил татбиқ этиш имконияти, жамиятнинг фаровон ҳаёти учун асос яратадиган долзарб таклиф сифатида баҳолайди.
Бугун дунёда экологик муаммолар нафақат маълум бир ҳудуд ёки давлат билан чекланиб қолмасдан, глобал миқёсдаги жиддий хатарга айланиб бормоқда. Иқлим ўзгариши, ҳаво ва сувнинг ифлосланиши, тупроқнинг деградацияси, чўлланиш жараёнлари табиий ресурсларимизга салбий таъсир ўтказаётганини Президентимиз алоҳида таъкидлади. Бу каби муаммолар биздан нафақат жавобгарлик, балки келажак авлод олдидаги катта масъулиятни теран ҳис этиб, янгича ёндашувларда сидқидилдан меҳнат қилишни талаб этмоқда
БАТАФСИЛ
🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤 Twitter | 🎬 YouTube