#munosabat
🎓Ҳар қайси соҳадаги ислоҳотлар Давлат дастурида келтирилган йўналишлар натижасидир
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф- асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга ошириш бўйича Давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони лойиҳаси айни кунларда кенг жамоатчилик томонидан қизғин муҳокама қилиниб, улар ушбу дастурий ҳужжат мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида ўз муносабати ва таклиф-тавсияларини билдирмоқда. Жумладан, "Ўзбекистон – 2030" стратегиясининг 5 йўналиши доирасида амалий тадбирлар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати ва ҳар бир йўналиш бўйича мақсадли кўрсаткичлар назарда тутилган.
Бугун Самарқанд вилояти улкан қурилиш ва ободонлаштириш майдонига айланган десак муболаға бўлмайди. Шаҳримиз марказига олиб келувчи йўлларни қаранг. Қачон бундай йўллар бўлганди? Аввалги пала-партиш қурилган турфа иморатлардан торайиб, кетган, баъзи бир туман кўчалари тиғиз ҳолга келган вилоятимиз бутунлай ўзгарди десам муболаға бўлмайди.
Таълим соҳасига қаратилаётган эътибор олдингига қараганда 5-6 баравар ўсган. Ишлаган одам, ўқиган одам кам бўлмаяпти. Мактабларда ҳар куни бўлмаса ҳам кунора янгилик бор. Бугун таълимга жуда катта сармоя ажратиляпти. Мактабларда бўрдан тортиб, супургигача давлат сметаси киритилган. «Мактаб фонди», «синф фонди» деган нарса йўқ. Аммо мактаблардаги кузатув кенгаши томонидан ҳомийлар топиш ёки мактабда репетиторлик қилиш орқали пул топиш мумкин. Бундай ислоҳотларнинг натижаси албатта ҳар бир соҳа учун чиқарилаётган алоҳида фармон ва қонунлар деб ўйлайман.
Президентимиз маънавият ва маърифат масалаларига бағишланган, кенгайтирилган йиғилишида таъкидланганидек, "Ҳалоллик вакцинаси" билан эмланган янги авлодни шакллантиришга, қалбимиздаги жадид чироқларини милтиллатиб эмас, машъал қилиб ёқишимиз, шижоат билан, дадиллик билан қадам ташлашимиз, туманимиз истиқболига муносиб ҳисса қўшишимиз шарт.
Татаренко Тамара Павловна,
Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати.