Adolat SDP | Samarqand viloyati (Rasmiy)


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


“Адолат” СДП | Самарқанд вилоят кенгаши
Танловда адашмадингиз энг қизиқарли, энг керакли маълумотлар, ахборотлар, мақолалар ва сўнги янгиликлар барчаси бизда. https://www.facebook.com/adolat.sdp.96

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Forward from: Окбутаев Химмат
💐Ассалому алайкум, қадрли опа-сингиллар, дилбар қизларимиз!

Аввало, сиз, азизларни, кўпмиллатли бутун юртимиз аёлларини 8-март – "Халқаро хотин-қизлар" байрами билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Сўнгги йилларда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини тўлиқ таъминлаш, уларнинг қадр-қимматини улуғлаш Янги Ўзбекистоннинг давлат сиёсатида етакчи ўринга қўйилмоқда.Бугунги кунда ҳурматли аёлларимиз турли соҳа ва тармоқларда Ватанимизнинг жадал тараққиёти учун муносиб ҳисса қўшаётганларини миннатдорлик билан эътироф этамиз.

Аёлларнинг давлат бошқаруви ва парламент фаолиятидаги иштироки кучайгани жамиятимиз ривожига ҳам ижобий таъсир этаётганини ҳаётнинг ўзи кўrsatmoqda. Энг муҳими, ақл-заковатли, билимли ва истеъдодли хотин-қизларимиз давлат ва жамиятнинг барча соҳаларида намуна бўлишмоқда.

Муҳтарама опа-сингиллар!

Бугунги байрам муносабати билан меҳнат фаолияти ва жамоат ишларида катта натижаларга эришган, эл-юртимиз ўртасида ҳурмат ва эътибор топган муҳтарама аёлларимиздан бир гуруҳи давлатимизнинг юксак орден ва медаллари билан тақдирландилар. Шунингдек, ўзининг билими, иқтидори ва одоби билан тенгдошларига намуна бўлиб келаётган қизларимиздан 28 нафари турли соҳалардаги ютуқлари учун Зулфия номидаги давлат мукофотига сазовор бўлдилар.

Ватанимизнинг юксак мукофотлари барчангизга муборак бўлсин!

Сизларни ўз номимдан, яна бир бор чин юракдан табриклаб, келгуси ишларингизда улкан ютуқ ва омадлар тилайман.

Доимо соғ-омон бўлинглар!

Ҳурмат билан,
Окбутаев Химмат Кучкарович Ўзбекистон "Адолат" СДП Самарқанд вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати.


Forward from: Adolat SDP | Rasmiy kanal
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бир ёқадан бош чиқариб, ҳамжиҳатликда ҳаракат қилсак, барча соҳаларда коррупцияни босқичма-босқич енгамиз – Ислом Ҳамроев

Президент раислигида ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий Кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишида иштирок этган «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Ислом Ҳамроев мамлакатимизда коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш йўлида сезиларли ижобий ўзгаришлар бўлаётганини таъкидлади.

Партиямиз фаолига кўра, бугун коррупцияга қарши кураш умуммиллий ҳаракатга айланаётгани туфайли кутилаётган натижаларга, албатта, эришилади.


Батафсил юқоридаги лавҳада 👆

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


Forward from: Samarqand agroinnovatsiyalar va tadqiqotlar instituti rasmiy kanali
📌“Balli qizlar” – iste’dodlar bellashuvi

Samarqand agroinnovatsiyalar va tadqiqotlar institutida 8-mart Xalqaro xotin-qizlar kuni munosabati bilan faol talaba-qizlar o‘rtasida “Balli qizlar” ko‘rik-tanlovi bo’lib o‘tdi.
Ishtirokchilarni baholash uchun O’zbekiston mudofaasiga ko‘maklashuvchi vatanparvarlik tashkiloti, Adolat sotsial demokratik partiyasi va Respublika ma’naviyat va ma’rifat markazlari hududiy kengash va bo‘limlarining vakillari tashrif buyurdi. Tadbirni ochib berish uchun so’zga chiqqan institut rektori, professor Sh.Hasanov institutda talaba-qizlarning o’rni haqida gapirib ularni bayram bilan tabrikladi va omad tiladi.

Tanlovda Iqtisodiyot va boshqaruv fakultetining “Zulfiyaxonim izdoshlari” va Agrobiologiya fakultetining “O‘zbegimning shaddod qizlari” jamoalari o’zaro bellashdi.

Batafsil...

🏛 SamATI Axborot xizmati

samaguni.uz | Telegram | Facebook | YouTube


#munosabat
“Бу тушунчалар бизга ёт эди ёки кўриб кўринмасликка олинар эди".


Коррупция муаммоси, албатта, ҳар бир мамлакатда ўзига хос хусусиятларга эга бўлса-да, унинг оқибатлари жаҳоншумул миқёсда сезиларли даражада бир хил. Бу эса ижтимоий барқарорликка таҳдид солади ва иқтисодий тараққиётга тўсқинлик қилади. Мамлакатлар коррупцияни камайтириш учун турли усулларни қўллашмоқда: қонунчиликни такомиллаштириш, давлат хизматларини рақамлаш ва шаффофликни ошириш орқали ўзаро ҳисобдорликни таъминлаш каби чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, халқаро ҳамкорлик ҳам муҳим аҳамиятга эга: давлатлар ўртасида тажриба алмашиш ва жаҳоншумул анти-коррупция дастурларини амалга ошириш бу муаммони ҳал этишда самарали натижаларни бериб келмоқда. Шунингдек, жамиятнинг барча қатламларида коррупцияга қарши кураш ҳақида онгли муносабат шакллангандир. Шу йўналишга тегишли бўлган бугунги йиғилишда Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев давлат харидлари, банк соҳаси, йўл ҳаракати хавфсизлиги, болаларни мактаб ва боғчага қабул қилиш, ОТМга киришдаги рақамлаштириш ва коррупцияга қарши кураш ҳақида гапирди. “Олдинги 25 йил давомида бу тушунчалар бизга ёт эди. Кўриб кўрмасликка олинар эди”, — деди у.
Давлат раҳбарининг таъкидлашича, давлат харидлари бўйича қонун қабул қилингани, танлов ва тендер рақамлашиб, соғлом рақобат бўлгани учун ўтган йили 14 триллион сўм бюджет маблағи тежалган.
Аввал одамлар кредит олиш учун кўплаб тўсиқ ва ғовларни енгиб ўтиши керак эди. Бугунга келиб барча банклар 100 миллион сўмгача маиший кредитларни инсон омилисиз 5 дақиқа ичида онлайн бермоқда. Натижада олдин бу иш билан шуғулланган минглаб банкирлар энди маҳаллага тушиб, одамларга лойиҳа, кредит таклиф қилиб, мижозини кўпайтириш устида ишлаяпти, деди Президент. Одамлар фарзандини мактаб ёки боғчага жойлаштиришда сарсон бўлган, ишини “бошқа йўллар” билан ҳал қилишга тўғри келган эди. Ўтган даврда мактабгача ва мактаб таълими тизимида 10 дан ортиқ хизмат турлари тўлиқ электрон шаклга ўтказилди. Ушбу соҳадаги мурожаатлар сони 2,5 каррага камайди. Бундан 7−8 йил аввал олийгоҳларга ўқишга киришда “таниш-билишчилик” авж олган эди. Соҳа рақамлашди, имтиҳонлар онлайн трансляция бўлаяпти. Аввал тест топшириб, тўплаган баллига қараб, кейин олийгоҳни танлаш тизими жорий қилингани ҳақида ҳам алоҳида таъкидланди. Олий таълимда 35 турдаги ҳужжатларни инсон омилисиз олишга ўтилгани учун соҳадаги мурожаатлар 2,2 баравар камайди. Жумладан йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекторлари боди-камера билан хизмат ўтаётгани, авторақамлар аукционда сотилаётгани, “қўл радари” ва қоғоз баённома тузиш бекор қилингани учун коррупция омиллари кескин камайди дейди Давлат раҳбари.
Йиғилишда Президент коррупция ислоҳотлар йўлидаги асосий тўсиқ бўлиб, одамларнинг давлат ва қонунларга бўлган ишончига путур етказаётгани, барқарор ривожланиш ва хавфсизликка жиддий таҳдидга айланиб бораётганини алоҳида таъкидлагани бежизга эмасдир. Тан олишимиз керакки, коррупцияга қарши курашиш биринчи навбатда оиладаги муҳит ва таълим-тарбиядан бошланади. Жамиятда нима ҳалол-у нима ҳаром эканлиги фарзандларимизга ота-оналар ва устозлар ўгити билан сингдирилади.
Бу борада Абдурауф Фитратнинг қуйидаги фикрлари билдирган эди. “Халқнинг аниқ мақсад сари ҳаракат қилиши, давлатманд бўлиши, бахтли бўлиб иззат-ҳурмат топиши, жаҳонгир бўлиши ёки заиф бўлиб хорликка тушиши, бахтсизлик юкини тортиши, эътибордан қолиб, ўзгаларга тобе ва қул, асир бўлиши уларнинг ўз ота-оналаридан болаликда олган тарбияларига боғлиқ”. Коррупцияга қарши курашиш ҳар бир фуқаронинг, ички ахлоқий-руҳий маслаги ва эътиқодига айланиши керакки, бу коррупцияга қарши маърифатнинг ўзагини ташкил қилади. Қонун талабларининг тўлақонли амалга оширилиши мамлакатимиз аҳолисининг турмуш фаровонлигини оширишга, ривожланиш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга хизмат қилади.
Мамлакатимизнинг келажагини ва обрў-эътиборини қадрлайдиган ҳар бир виждонли фуқаро коррупция таҳдидини зарарли оқибатларини доимо эсда тутмоғи ва унга қарши курашмоғи шартдир деб ўйлайман.

Ҳиммат Қўчқорович,
“Адолат”СДП Самарқанд вилояти Кенгаши раиси,
вилоят депутати.




🎓Депутатлар ўрганишда

“Адолат” СДП Булунғур туман Кенгаши ҳамда Халқ депутатлари Булунғур туман Кенгаши депутатлари Губаева Умида ва Артиқова Зохидалар иштирокида онкологик касалликларнинг олдини олиш ва барвақт аниқлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш билан боғлиқ ўрганиш ўтказилди. Учрашув давомида аҳоли ва тиббиёт муассасаларини арзон ҳамда сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш масаласига эътибор қаратилаётгани мутасадди ташкилот томонидан таъкидланди.

Ушбу ўрганишлар аҳоли саломатлигини сақлаш, онкологик касалликларни аниқлашни яхшилаш ва тиббий хизматлар сифати билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун муҳимдир. Онкологик касалликларнинг олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар, шубҳасиз, жамоат саломатлиги учун катта аҳамиятга эга.

Тўйчибой Абсаломов,
Ўзбекистон “Адолат”СДП Булунғур туман Кенгаши раиси.


#bayram
🖇Хотин-қизлар байрами муносабати билан ногиронлиги бўлган аёлларга моддий ёрдам берилди

⏩ Каттақўрғон шаҳар “Адолат” СДП ва Сабр ўқув маркази томонидан 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ногиронлиги бўлган хотин-қизларга моддий ёрдам пуллари берилди. Тадбирда иштирок этган аёлларга, касб-ҳунар ўрганишлари учун рағбатлантириш мақсадида мукофот пуллари берилди. Бу каби тадбирлар ногиронлиги бўлган аёлларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга, уларни қўллаб-қувватлашга ва касб эгаллашга ёрдам беришга хизмат қилади.

⏩ Учрашув сўнгида хотин-қизларнинг меҳнати, интилишлари ва ғалабалари эътироф этилди, уларнинг келажакдаги саъй-ҳаракатларида муваффақиятлар тилаб қолишди.

Дилафрўз Ҳасанова,
Ўзбекистон “Адолат”СДП Каттақўрғон шаҳар Кенгаши раиси.


Forward from: Robaxon Maxmudova
#ТАБРИК

ҲУРМАТЛИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИ ХОДИМЛАРИ!


Бугунги касб байрамингиз муносабати билан Сиз, азизларни самимий табриклаймиз!

Сизлар доимо инсонлар ҳаёти ва хавфсизлигини таъминлашдек шарафли ва масъулиятли вазифани бажариб келмоқдасиз.

Мамлакатимизда табиий ва техноген хатарларнинг олдини олиш, фавқулодда вазиятларнинг салбий оқибатларини бартараф этиш, аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш йўлида сизларнинг мардонавор хизматларингиз беқиёсдир.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг кўплаб ижтимоий лойиҳаларини амалга оширишдаги фаол ҳамкорлигингиз ва ташаббускорлигингизни алоҳида қайд этамиз.

Жумладан, партиямиз ташаббуси билан кўп йиллардан буён анъанавий равишда ташкил этиб келинаётган “Бор меҳримиз сенга, болажон!” беғараз донорлик хайрия акцияларида соҳа ходимларининг бемор болажонлар ҳаётини сақлаб қолишдаги олийжаноб саъй-ҳаракатлари ҳамда беминнат кўмаги кенг жамоатчилигимиз учун чинакам ибратдир.

Сана муносабати билан Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг фидойи ва заҳматкаш барча ходимларини, ишчи-хизматчиларини самимий муборакбод этамиз.

Юртимиз равнақи, фуқароларимиз фаровонлиги йўлида амалга ошираётган ишларида улкан муваффақиятлар тилаймиз.

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |


Forward from: UzA | Расмий канал
Суд ҳужжатларини ижро этиш тизими рақамлаштирилади

Парламент қуйи палатаси мажлисида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини рақамлаштириш ҳамда ижро иши юритиш самарадорлигини янада оширишга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/694277

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе


🖇Самарқанд туман тиббиёт бирлашмасида онкология йўналиши ўрганилди

⏩ Ўзбекистон "Адолат" СДП Марказий Аппарати ходими Ҳасан Ҳусанов бошчилигидаги ишчи гуруҳининг Самарқанд туман тиббиёт бирлашмасидаги ўрганишлари, онкологик соҳа, муаммолар ва уларга қарши курашиш қай даражада кечаётгани билан яқиндан танишиб чиқиш билан бошланди. Ушбу жараёнда Ўзбекистон "Адолат" СДП Самарқанд вилоят Кенгаши раиси ўринбосарлари Асқар Холиқов ва Лола Саидова, шунингдек, Партиянинг Самарқанд туман Кенгаши раиси Зуҳра Қуддусова ҳам иштирок этишди.

⏩ Ишчи гуруҳ Онконазорат хонасини ўрганиб, тиббиёт бирлашмасининг фаолияти билан танишдилар. Улар дорихоналарни кўриб чиқиб, уларнинг хизматлари ва имкониятлари ҳам ўргандилар. Бу жараён, тиббиёт хизматларининг сифатини ошириш ва аҳоли саломатлигини яхшилашга қаратилган ташаббусларнинг амалга оширилиши учун муҳим аҳамиятга эга бўлади.

⏩ Бундай ўрганишлар орқали ишчи гуруҳ тиббиёт соҳасидаги муаммоларни аниқлаб, уларни ҳал қилиш йўлларини таклиф қилишни мақсад қилган. Бу каби учрашувлар Ўзбекистоннинг соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришда ва онкологик касалликларнинг олдини олишга, ундаги мавжуд муаммоларга ечимлар топилишига қисман бўлса-да муҳим роль ўйнайди.

Ўзбекистон “Адолат”СДП Самарқанд вилоят Кенгаши, матбуот хизмати.




#tabrik
💐💐💐
Hurmatli Komila Umarova!
(O'zbekiston "Adolat"SDP Jomboy tuman Kengashi raisi)


Sizni bugungi shukrona kuningiz bilan samimiy qutlaymiz. Komila Umarova Sizga mustahkam sog'lik salomatlik, oilaviy baxt-u saodat va albatta ishlaringizga ulkan zafarlar yor bo'lishini yaratgandan so'rab qolamiz!

Cheksiz hurmat bilan:
O'zbekiston "Adolat" SDP Samarqand viloyat Kengashi.


🎓Депутат ўз округи аҳолиси билан учрашди

Ш. Жабборов, 25-Оққўрғон сайлов округидан сайланган депутат сифатида, туманда тадбиркорлар ва фуқаролар билан учрашув ўтказди. Ушбу учрашувда депутат маҳаллий аҳоли ва тадбиркорларнинг муаммолари, таклифлари ҳамда келгусидаги лойиҳалар ҳақида фикр алмашди. Учрашув давомида, Адолат партиясининг сиёсий дастури ва унинг амалиётдаги ўрни ҳақида маълумот берилди. Учрашувда иштирок этган фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларни беришди ва депутат уларга жавоб берди. Шунингдек, тадбиркорлар ўз фаолиятлари билан боғлиқ муаммоларни ҳам кўтаришди, бу эса маҳаллий ҳукумат ва депутатлар томонидан эътибор берилиши лозим бўлган масалалар рўйхатига киритилди.
Учрашувнинг мақсади аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш, уларнинг эҳтиёжларини тушуниш ва келажакда уларни ҳал қилиш учун зарур чораларни кўришдир. Шунингдек, бундай тадбирлар орқали фуқароларнинг сиёсий жараёнларда фаол иштирок этиши рағбатлантирилади.

Муҳаммадсодиқ Алибеков,
Ўзбекистон “Адолат” SDP Паяриқ туман Кенгаши раиси.

13 last posts shown.