🎄Самарқандда кўчма арча лойиҳаси ташкил этилди
Тарихдан барчамизга маълумки, неъматлар ичида саломатликнинг баҳоси йўқдир. Инсон саломат бўлмаса, на фароғат ва на ҳашамат татийди. Айниқса, фарзанди бемор бўлсачи, бу дилбанди, юрагининг бир парчаси учун, унинг биргина кулгиси учун дунёларни бахшида этишга тайёр бўлади инсон. Халқимиз асл бахтни фарзандлари саломатлиги, бахту камолида деб билади. Лекин бу ҳаёт. Унинг турли синовлари, ўнқир-чўнқирлари бор. Агарда, улар қон ва оққон касалликлари билан хасталанган бўлса... Мурғак вужудни, кичкинтойларни ушбу хасталик билан оғриганини эшитишни ўзи оғир, бу хасталикдан қийналаётган болажонларнинг аҳволини тасаввур қилишни ўзи оғриқли.
Ана шундай оғир дард билан мардонавор курашаётган жажжи болажонларга озгина бўлсада қувонч улашиш, уларнинг дилларига хушнудлик бахш этиш мақсадида Партиямизнинг "Кўчма арча" лойиҳаси доирасида Ўзбекистон «Адолат» СДП Самарқанд вилоят Кенгаши, шаҳар Кенгаши ҳамда Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгаши депутатлари томонидан Самарканд вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, Онкогематология бўлимида даволанаётган бемор болажонлар ҳамда уларнинг ота-оналар ҳолидан хабар олиб байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирни кириш сўзи билан очиб берган партиянинг вилоят Кенгаши раис ўринбосари Асқар Ҳолиқов мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, тиббиёт соҳасига қаратилган ва яратилган имкониятларнинг негизида инсон манфаатлари ва қадр-қиммати мужассам экани тўғрисида гапирди.
Шундан сўнг барчага байрамона кайфият улашиш мақсадида янги йил совғалари болажонларга ҳамда марказда даволанаётган беморларга улашилди.
Ушбу хайрли лойиҳа Самарқанд вилоятининг кўплаб туманларида ҳам давом этмоқда.
Абдимуродова Гулнафиса,
Ўзбекистон "Адолат"СДП Самарқанд вилоят Кенгаши, матбуот котиби.