✍️Оила саодатига эришиш учун муросага ўтишлари, эр-хотинлик одобларига қаттиқ риоя қилишлари зарур бўлади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам суюкли қизлари Фотима (родияллоҳу анҳа) онамизни турмушга бергач, уни ҳазрати Алий (родияллоҳу анҳу) хонадонига кузатаётганларида, бундай насиҳат қилганлар:
«Қизим, ўзингни ҳамиша озода тут, Роббингни зикр қил ва вужудингни сув билан покла. Эринг сенга боққанда хурсанд бўлсин. Кўзларингга сурма қўй, чунки у аёлларга зийнатдир. Бошингга зайтун мойидан сурт, чунки зайтун мойи суртган аёлга шайтон яқинлашмайди.
Эй Фотима, эринг сенга қараганида, кўзларингни юмма, токи муҳаббатинг кучайсин. Эринг бошқа тарафга қараган пайтда унинг юзига боқ, бу билан бир ой рўза тутганлик савобини оласан.
Эй Фотима, эринг сени ётоққа чақирганида рад этма. Бундай қилсанг, Аллоҳнинг лаънатига қоласан. Эй Фотима, яқинлик пайтида қувноқ бўл, токи эрингнинг муҳаббати ортиб, бошқага кўнгил қўймасин.
Эй Фотима, эрингнинг камчиликларини, айбини бировга айтма, бундай қилсанг, Аллоҳнинг, Пайғамбарнинг, фаришталарнинг ва эрингнинг нафратига учрайсан. Сен уй юмушларини бажар, эринг эса уйдан ташқаридаги ишларни қилсин. Эй Фотима, бу ўгитларни менга Жаброил (алайҳиссалам) сўзлади».

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
"Ижтимоий одоблар" китобидан
➡️@Abulfaqiyh_hanafiy