أبو الفقيه


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


العلم حياة ونور، والجهل موت وظلام!

©️Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!

@Abulfaqiyhhbot
@tijoriyreklama

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бироз кайфиятни кўтарамиз)


Устоз Ёрқинжон (роҳимаҳуллоҳ) домла,
Устоз Муҳаммад Одил домла ҳақларида...

@Abulfaqiyh_Hanafiy


Forward from: Tarjima
211.

“Eshakka ortiqcha etibor bersang oʻzini haqiqiy (asl erkak) otman deb oʻylab qoladi, ba’zi insonlar ham huddi shundaydirlar.”

©️naserey


Буюк тасаввуф шайхи Фузайл ибн Иъёз айтади:

✍️ Агар дунё ҳаёти йўқ бўладиган олтин, охират ҳаёти эса, боқий қоладиган бир балчиқ
бўлсайди, муҳаққақки, бизга ёқадиган (яъни бизга маъқул бўладиган) одам боқий қоладиган балчиқни йўқ бўладиган олтиндан устун қўяр эди. Лекин, афсуски, биз йўқ бўладиган балчиқни (дунё ҳаётини) боқий қоладиган олтиндан (охират ҳаётидан) устун қўямиз.

©️ Шундай экан, ўткинчи ғурур матоҳидан иборат бу дунё ҳаётининг ўткинчи ҳой-ҳавасларига, бойликка, ўйин-кулгуга эмас, балки Аллоҳнинг мағфиратига ва жаннатга элтувчи яхши амалларга қаратилиши керак, чунки Қуръоннинг меъзони шудир.
Биродар! охират одамларидан бўлишга ҳаракат қилгин, саодатга эришасан.

📖 @Abulfaqiyh_hanafiy


Охират амали билан дунёни исташнинг оқибати!

🌟 Устоз Ҳусайн Бухорий


⚪️ @Abulfaqiyh_hanafiy


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ҳасад ҳақида

@Abulfaqiyh_hanafiy


اللهم صل على سيدنا محمد 🩷




✍️Оила саодатига эришиш учун муросага ўтишлари, эр-хотинлик одобларига қаттиқ риоя қилишлари зарур бўлади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам суюкли қизлари Фотима (родияллоҳу анҳа) онамизни турмушга бергач, уни ҳазрати Алий (родияллоҳу анҳу) хонадонига кузатаётганларида, бундай насиҳат қилганлар:

«Қизим, ўзингни ҳамиша озода тут, Роббингни зикр қил ва вужудингни сув билан покла. Эринг сенга боққанда хурсанд бўлсин. Кўзларингга сурма қўй, чунки у аёлларга зийнатдир. Бошингга зайтун мойидан сурт, чунки зайтун мойи суртган аёлга шайтон яқинлашмайди.

Эй Фотима, эринг сенга қараганида, кўзларингни юмма, токи муҳаббатинг кучайсин. Эринг бошқа тарафга қараган пайтда унинг юзига боқ, бу билан бир ой рўза тутганлик савобини оласан.

Эй Фотима, эринг сени ётоққа чақирганида рад этма. Бундай қилсанг, Аллоҳнинг лаънатига қоласан. Эй Фотима, яқинлик пайтида қувноқ бўл, токи эрингнинг муҳаббати ортиб, бошқага кўнгил қўймасин.

Эй Фотима, эрингнинг камчиликларини, айбини бировга айтма, бундай қилсанг, Аллоҳнинг, Пайғамбарнинг, фаришталарнинг ва эрингнинг нафратига учрайсан. Сен уй юмушларини бажар, эринг эса уйдан ташқаридаги ишларни қилсин. Эй Фотима, бу ўгитларни менга Жаброил (алайҳиссалам) сўзлади».

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
"Ижтимоий одоблар" китобидан
➡️@Abulfaqiyh_hanafiy


🌺АЁЛ МЎЪТАБАРДИР


🌷Ҳайз ва нифос ҳукмлари 2-дарс.

📝Ушбу дарсда қуйидаги маълумотларга эга бўласиз:

1. Фарзанди тушиб қолса, нифосли бўладими?
2. Ҳомиладорлик пайти ҳайз келиши мумкинми?
3. Одатда неча ёшда аёл кишининг ҳайз келишидан умиди узилади?
4. Ҳайз мавзуъсидаги олтита энг катта қоида қайсилар?

🟢Шайх Салоҳ абулҲож 🤎

1—ДАРС

🔶@abulfaqiyh_hanafiy


Беҳуда нарсалар билан банд бўлиш инсонни ҳам маънан ҳам жисмонан касал қилади!

Устоз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид


@Abulfaqiyh_hanafiy






✍️Одамларнинг гапи мисоли харсангтошдир. Ё уни устингга кўтариб, белингни синдирасан. Ёки уни оёқларинг остига ташлаб, баланд минора қуриб, юксаласан.

©Кутубун


🔖ЯНГИ СУҲБАТ!


Ҳайз ва нифос 1-дарс.

🗒️Ушбу дарсда қуйидаги маълумотларга эга бўласиз:
1. Ҳайз илмини ўрганиш аввало аёлларга фарзи ъайн.
2. Ҳайз намоз, рўза, ҳаж, оилавий муносабатлар, талоқ қилиш ва бошқа ҳукмлар билан чамбарчас боғлиқдир.
3. Аёл кишига хос қандай қонлар бор?
4. Ҳайз нима?
5. Аёл кишининг балоғатга етиши нима билан белгиланади?
6. Нифос нима?
7. Кисерва қилинган аёлнинг нифоси.
7. Истеҳоза нима?
8. Поклик нима?


Устоз Шайх Салоҳ Абулҳож ҳафизаҳуллоҳ

➡️@Abulfaqiyh_hhanafiy


Илмдан васваса тўсадими ёки нафс?!

🌟 Устоз Ҳусайн Бухорий


➡️@Abulfaqiyh_hanafiy


Шу масала борасида бироз тўхталиш қилишга қарор қилдим.

Чунки бу масала бўйича аёл қизларимизнинг илми жуда ҳам саёз. Табиийки сафимизни аксари муаннасдан иборат. Бу масалада жуда ҳам эътиборсизлар. Фақат бадиий китоблар мутолаа қилмасдан, ўзи учун жуда муҳим бўлган бу масалага доир китоблардан кўпроқ ўқисинлар. Табиийки умрининг 4/1 ёки 3/1 қисми шу масала билан боғлиқдир. Қолаверса бунинг илмини ўрганишлани фарзи ъайнндир, эътиъорсизлик ярамайди, чуқурроқ жидду-жаҳд қилсинлар. Шунингдек биродарларимиз ҳам бу илмдан қисман хабардор бўлишлари керак, чунки яқинлик қилиш қачон ҳалол бўлади, қачон ҳаром бўлади билиб қўйишлари лозимдир.
Бу борада (яъни ҳайз ва нифос масаласида) Устоз Салоҳ Абулҳож ҳафизаҳуллоҳни бир нечта саноқли дарсликларни каналга жойлаб бораман. Хазрат буни шундай қоидалар билан тушунтириб ўтганларки, Ўзингиз мустақил китобни 10 марта ўқиб ҳам бу тушунчани ололмайсиз. Агар шу қоидаларни жуда эътбор билан, тафаккур-тадаббур билан фаҳмлаб тушуниб олсангиз, бу қоидалар билан ўзингиздаги бу масалага қисман жуда ҳам осон ечим топа бошлайсиз, ин шаа Аллоҳ!
Эътиборсизлик қилмайсизлар, масъулиятли бўласизлар, тушунмасангиз қайта-қайта эшитиб тинглаб токи тушуниб етмаганузча диққат билан эшитиб хулоса олинг. Унутманг-ки! илм олишдан икки нарса тўсади:
Мужоҳид
айтганларидек
«Уятчан ва такаббур (яъни кибрли киши) ҳаргиз илм ололмайди.

Сир эмаски ҳозирги кунда Қуръон (яъни тасхих ва ҳифз шу каби) курслар жуда ҳам кўпайиб кетди. Баъзи алломла опаларимиз Аллоҳ ҳаром қилган нарсани, яъни узрли аёлга Қуръон ўқишни ва қўлқоп билан ушлашни-ю Куръонни ҳифз қилишни ҳалол қилиб олишди. Ҳар кимдан дарс олиб кетаверманглар эътиъорли бўлинг. Аллоҳ барчамизни олаетган илмлариизга амал қилишда Ўзи тавфийқ берсин,
Аллоҳ барчамизни дунё ва охиратда азиз қилсин!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
✍️бу илмни ҳар бир мусулмон киши (эркак-аёл) барча билиши керак бўлган илмдир...


Устоз Шайх Салоҳ Муҳаммад Абулҳож ҳафизаҳуллоҳ


➡️@Abulfaqiyh_hanafiy


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Толиби илмларга тавсия

🌟 Устоз Ҳусайн Бухорий


➡️@Abulfaqiyh_hanafiy


Ҳайзми ёки касалликми?

📝 Савол: Аёлимнинг одати беш кун. Айтишича, жуда ҳам оз-оздан келиб туради. Баъзан бу ҳайзми ёки йўқми, деб шубҳаланиб қоламиз. Шунга ойдинлик киритиб берсангиз?


💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аёллар одатда ҳайз ва истиҳоза (касаллик) қонини кўради. Нифос қони эса, фақат туққандан кейин келади. Ҳайз қонини аниқлаш қийин эмас. Аёл кишининг ўзи ҳам сезади. Ҳайз қони қорамтир, қуюқроқ ва ёмон ҳидли бўлади. Истеҳозанинг қони эса тананинг бошқа жойларидан чиқадиган қонга ўхшаш қизғиш бўлади. Ҳайзнинг ози уч кеча-кундуз, кўпи ўн кун. Агар уч кундан кам келиб тўхтаб қолса, бу истиҳоза қони бўлади.
Аёлнинг одати беш кун бўлиб, келаётган қон юқоридаги сифатда бўлса, гарчи оз миқдорда келиб турса ҳам, бу ҳайз қони бўлади. Чунки бу қонларда тинимсиз равишда келиб туриш шарт қилинмаган. Бу масалани фақиҳларимиз китобларида баён қилишган:

📌“Билингки, ҳайзда тўхтамасдан келиб туриши керак деган шарт қўйилмаган. Чунки бундай ҳолат ўта нодир ҳисобланади. Бир соат, икки соат ва ундан кўп муддат тўхтаб-тўхтаб келиши қоннинг ҳайз бўлишини йўқ қилмайди. Асосий эътибор ҳайзнинг бошланиши ва тугашига қаратилади” (“Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази


➡️@Abulfaqiyh_hanafiy



20 last posts shown.