Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#ДОЛЗАРБ
Дадам 20 йилга яқин вақтдан бери намозларни хоҳ жаҳрий бўлсин, хоҳ махфий бўлсин қироатни дилида қилар эканлар. Лабларини ҳаракатлантирмас эканлар. Шу йиллар давомида ўқиган намозларни қазо қилиб ўқишлари керакми?
Устоз Муҳаммад Айюб домла
Батафсилроқ тушуниш учун: ⬇️
Шунингдек, фуқаҳоларимиз тарафидан қироатнинг махфий ёки жаҳрийлик даражаси ҳам белгилаб берилган. Жумладан “Мухтасарул виқоя”да қуйидагича келтирилади:
وادني الجهر اسماع غيره، و ادني المخافتة اسماع نفسه، هو الصحيح.
“Жаҳрий қироатнинг энг пасти ўзидан бошқага эшиттирмоқдир. Махфий қироатнинг энг пасти ўзи эшитадиган бўлишидир. Мана шу тўғридир”.
“Раддул Муҳтор”да яна ҳам батафсилроқ баён қилинади:
فقد ظهر بهذا ان ادني المخافتة اسماع نفسه او من قربه من رجل او رجلين مثلا،
“Шундан маълум бўлдики, махфий қироатнинг энг пасти қироат қилувчининг ўзи ёки унга яқин турган бир ё икки кишининг эшитадиган бўлишидир”.
Демак, юқоридаги иборадан махфий қироат, қироат қилувчининг ўзидан ташқари унга яқин турган бир ёки икки кишини эшитишлиги билан жаҳрийга айланиб қолмаслиги тушунилади.
“Раддул Муҳтор”да:
ان الامام اذا قرا في صلاة المخافتة بحيث سمع رجل او رجلان لا يكون جهرا و الجهر ان يسمع الكل اي كل الصف الاول لا كل المصلين.
“Албатта, имом махфий намозда бир ёки икки киши эшитадиган даражада қироат қилиши билан унинг қироати жаҳрий бўлмайди. Жаҳрий қироат ҳамма эшитадиган бўлиши, яъни аввалги сафдагилар эшитадиган бўлишидир. Барча намозхонлар эмас”.
Юқоридаги маълумотлардан шуни хулоса қиламиз: агар имом махфий намозда ўзи ёки унга яқин турган бир ё икки киши эшитадиган даражада қироат қилса, лекин ҳозирги кундаги турли замонавий овоз кучайтиргичлар орқали унинг қироати узоқда турган намозхонларга ҳам эшитилса,бу билан махфий қироатга путур етмайди. Яъни имомнинг қироати жаҳрий қироат бўлиб қолмайди. Чунки махфий ёки жаҳрий, бу қироат қилувчининг феълидир. Шунинг учун бу ўринда эътибор қироат қилувчининг ҳолига қаратилади, овоз кучайтирувчи воситаларга эмас. Агар махфий қироат қилувчининг қироати фиқҳий манбааларда белгиланган даражада бўлса, лекин овоз кучайтиргич сабаб махфий қироат баланд эшитилса, саждаи саҳв қилинмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
➡️@Abulfaqiyh_h