🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


☪️"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди
@abubakrsiddiqjomemasjidi
"Андижон вилояти"
✓"Пахтаобод тумани"
✓ Савол ва жавоблар учун
Масжид имом хатиби:
Юнусов Дилшодбек домла
@savollaruchun111
http://www.instagram.com/dilshodbek_domla

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


🌱 Aссалому алайкум. Зул қаъда ойи. Жума тонги муборак бўлсин.
Бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат - нафас олиб турган ҳар онимизга
🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
   10. 05.2025-й (Май ойи )
.12.1446-й (Зул қаъда ойи )
       ⏳ АЗОН  ВАКТЛАРИ ⏳

🕌 Бомдод - 03: 40
🕌 Пешин   - 12:45
🕌 Аср         - 17:35
🕌 Шом       - 19:30
🕌 Хуфтон   - 8:45


     🌙 НАМОЗ ВАКТЛАРИ☀️

⏰ Бомдод -- 4:15
⏰ Пешин   -- 13:00
⏰ Аср         -- 17:45
⏰ Шом       -- 19:30
⏰ Хуфтон   -- 9:00
09-мақдан 16-майгача.
🕌 НАМОЗГА ШОШИЛИНГ...
Каналга уланиш.@abubakrsiddiqjomemasjidi


​​ҚУРБОНЛИКНИНГ ТЕРИСИ ВА ИЧАКЛАРИ
#қурбонлик

❓1656-САВОЛ: Қурбонликка сўйилган қўйнинг тери ва ичакларини сотиб, пулини садақа қилиш кераклигини эшитган эдим. Баъзида шуларни сотиб оладиган одам топишга қийналамиз. Шундай ҳолатда қассобгами ёки бошқа бирортасига тери ва ичакларнинг ўзини ҳадя қилиб юборсак бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қассобга хизмат ҳақи сифатида эмас, балки камбағал бўлса, садақа сифатида берса жоиз.  Тери ва ичакларни сотишнинг иложини топа олмаса, камбағал шахсга садақа қилиш тўғри бўлади. Қурбонлик қилувчи терини ўзининг рўзғори учун узоқ муддат ишлатиладиган бирор буюмга алмаштирса ҳам бўлади. Валлоҳу аълам.




Assalomu alaykum qadrdonlar bugun Paxtaobod tumani Saravot mahallasidagi Muhammad Sharif Xisoriy masjidimizga juma namoziga Viloyat bosh imom xatibi Mirzamaqsud ustoz Alimov tashrif buyuradilar. Hammalarizni kutib qolamiz.






Forward from: 🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси жума кунидир. Унда Одам халқ қилинди. Унда у жаннатга киритилди. Унда у жаннатдан чиқарилди. Қиёмат куни ҳам фақатгина жума куни қоим бўлур», дедилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
Абу Довуд қуйидагиларни зиёда қилган:
«Унда унинг тавбаси қабул қилинди. Унда у вафот қилди. Унда қиёмат қоим бўлур. Жума куни ҳамма жониворлар тонг отгандан то қуёш чиққунча (қиёмат) соатини қўрқинч ила кутиб турурлар. Фақат жин ва инс бундан мустасно», дейилган.

Шарҳ: ҳадиси шарифда Ислом уммати учун ҳафтанинг энг яхши куни қилиб берилган ва жамоат бўлиб ибодат қилинадиган улуғ бир кун жуманинг қандоқ кун экани ва у кунда нималар бўлгани ҳақида сўз бормоқда.
«Жума» сўзи арабча сўз бўлиб, жамлаш деган маънони англатади. Чунки бу кунда мусулмонлар жамланиб, жума намозини ўқийдилар.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан




🌱 Aссалому алайкум. Зул қаъда ойи. Жума тонги муборак бўлсин.
Бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат - нафас олиб турган ҳар онимизга
🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
   09. 05.2025-й (Май ойи )
.11.1446-й (Зул қаъда ойи )
       ⏳ АЗОН  ВАКТЛАРИ ⏳

🕌 Бомдод - 03: 40
🕌 Пешин   - 12:45
🕌 Аср         - 17:35
🕌 Шом       - 19:30
🕌 Хуфтон   - 8:45


     🌙 НАМОЗ ВАКТЛАРИ☀️

⏰ Бомдод -- 4:15
⏰ Пешин   -- 13:00
⏰ Аср         -- 17:45
⏰ Шом       -- 19:30
⏰ Хуфтон   -- 9:00
09-мақдан 16-майгача.
🕌 НАМОЗГА ШОШИЛИНГ...
Каналга уланиш.@abubakrsiddiqjomemasjidi


🌱 Aссалому алайкум. Зул қаъда ойи. Пайшанба тонги муборак бўлсин.
Бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат - нафас олиб турган ҳар онимизга
🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
   08. 05.2025-й (Май ойи )
.10.1446-й (Зул қаъда ойи )
       ⏳ АЗОН  ВАКТЛАРИ ⏳

🕌 Бомдод - 03: 50
🕌 Пешин   - 12:45
🕌 Аср         - 17:30
🕌 Шом       - 19:25
🕌 Хуфтон   - 8:45


     🌙 НАМОЗ ВАКТЛАРИ☀️

⏰ Бомдод -- 4:30
⏰ Пешин   -- 13:00
⏰ Аср         -- 17:40
⏰ Шом       -- 19:25
⏰ Хуфтон   -- 8:55
02-мақдан 9-майгача.
🕌 НАМОЗГА ШОШИЛИНГ...
Каналга уланиш.@abubakrsiddiqjomemasjidi


н уларнинг фарқли жиҳатлари бўлади. Айрим фирқа ва оқимлар қаерда ҳаракат қилса, ўша ернинг мазҳаби ва анъаналарига ўзларини содиқдек кўрсатади. Ҳанафийлар кўп жойда, ҳанафий кўринишида, шофиъийлар кўп жойда шофиъийлар кўринишида бўй кўрсатиши мумкин. Бу нарса сизни чалғитиб қўймасин! Улар қаерда қайсидир фирқа ёки оқимлар ёмонланаётган бўлса, ўша оқим ва фирқаларни ҳамма қатори ёмонлаб, ўзларини ўша ернинг халқи ва мусулмонларига хайрихоҳ, ҳаммаслак қилиб кўрсатиши ҳам мумкин. Масалан, ваҳҳобийликни ёмонлайдиганларнинг ҳаммаси ҳам тўғри эътиқодли одамлар бўлиб қолавермайди.

Фирқалар ва оқимларга номни доимо жумҳур уламолар, анъанавий мазҳабдагилар, аҳли суннат ва жамоатнинг ҳақиқий аъзолари қўядилар. Фирқа ва оқим аъзолари бу номларни ўзлари инкор қилишлари мумкин. Мўътазилийларга номни буюк тобеъин Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ қўйганлар. Хаворижларга номни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўйган, деган фикр мавжуд. Фирқа ва оқимларнинг номлари алоҳида кўринишларидан, раҳбарларининг номларидан, келиб чиққан жойлари номидан, яққол кўринадиган асосий ақидаларидан олинган бўлади. Буни ҳамиша эсда тутинг!

Фирқа ва оқимлардагиларнинг айримларининг амалиёти ва ақидалари аҳли суннат ва жамоатга жуда яқин кўринишда бўлиши мумкин. Масалан, ҳақиқий ҳанафий уламоларнинг ақидаси тўғри ҳанафий шогирдлари шу хилда фирқа ва оқим вакиллари бўлиши мумкин. Ана шундай фирқа ва оқимларнинг раҳбарлари эса ўша фирқа ёки оқимни яхши ниятда ташкил қилган ҳаққоний олим, ҳақиқий аҳли суннат ва жамоат аъзоси бўлиши ҳам мумкин. Ҳақиқий аҳли суннат ва жамоатдан бўлгани боис у ҳатто раббоний олим, улуғ авлиё ҳам бўлиши мумкин. Бу нарса эса сизни алдаб қўймасин! Ўша фирқа ва оқим қандай ниятда ташкил қилинган бўлмасин, унинг раҳнамолари нақадар яхши инсонлар, нақадар буюк уламолар бўлмасин, лекин алоҳида кўринишлари, мусулмонлар ҳамжамиятидан ажралиб, озчилик билан алоҳида бўлиб олишларининг ўзи, кўпчилик мусулмонлар уларнинг алоҳида кўринишига қараб, алоҳида ном қўйиб қўйишининг ўзи уларни аҳли суннат ва жамоатдан чиқариб қўяди. Буни унутманг!

Мусулмон кимса раҳбарларига итоатли, юртидаги инсонлар билан муросаю мадора билан яшамоғи фарз. Шундай экан, фирқа ва оқимларга қўшилишни жамият ман қилиб қўйган экан, давлат қонуни жиноят деб баҳолар экан, ундай фирқа ва оқимлардан узоқ бўлаверинг. Шу сизнинг мусулмонлик бурчингиздир! Хуллас, фирқа ва оқимлардан доимо эҳтиёт бўлинг, қочинг, яқинлашманг!


рқаларга қўшилиб, халқ ва миллатнинг тинчлигига рахна солувчиларга, ўз қавму қариндошлари ва юртдошларини айбловчиларга, ватандошларига таъна қилувчиларга ўз оятларини ана шу тариқада билдириб ўтган:

تلك آيات الله نتلوها عليك بالحقّ و ما الله يريد ظلما للعالمين

“Бу Аллоҳнинг оятларидир. Уларни Сизга ҳаққоний равишда ўқиб бермоқдамиз. Аллоҳ оламларга зулмни раво кўрмагай” (Оли Имрон, 108).

Шунинг учун, фирқалардан ва оқимлардан узоқ бўлмоқ керак, улардан ўзни асрамоқ лозим. Бир гуруҳ фирқа ва оқимлар тўпида эмас, жуда кўпчилик мусулмонлар ҳамжамиятида яшамоқ керак. Ҳар хил фирқа ва оқимлар кучайиб, бўй кўрсатиб қоладиган даврлар ҳам бўлар экан. Саҳоба Ҳузайфа (р.а.) фирқа ва оқимлар кучайган даврда нима қилиш кераклигини сўраган: “Агар ўша даврда мен бўлсам, нима қилай?”. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга бундай деб буюрганлар: تلزم جماعة المسلمين و إمامهم – “Мусулмонлар жамиятини ва уларнинг имомини лозим тутасан!”. Яъни, доимий келаётган, кўпчилик мусулмонлар эргашаётган имомларга эргашиб, мўъмин-мусулмонлар жамиятини ўзингга лозим тутиб қоласан.

Шу ерда ҳижратга чақириб, жиҳодга даъват қилаётганлар: “Биз ҳам мусулмонлар жамоатимиз, бизнинг ҳам имомларимиз бор!”, дея сизни чалғитиши турган гап. Бироқ, сиз унга жамоатдан мурод мусулмонларнинг кўпчилигини ташкил қиладиган жамият эканини айтинг ва бунга мана бу ҳадисни далил келтиринг:

يد الله على الجماعة فاتبعوا السواد الأعظم

“Аллоҳнинг қудрати ва нусрати жамоат тепасидадир. Бас, саводи аъзамга (яъни, улуғ жамоага) эргашинг!” (Ҳоким, 1/391).

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: عليكم بالسواد الأعظم – “Саводи аъзамни лозим тутинг!”, деганлар. Бу ҳадиснинг ровийларини “Мажмаъ аз-завоид”да ишончли дейилган (5/9097).

Саҳобаи киромлар “саводи аъзам”нинг кимлигини сўраганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг жавобларига қаранг:

من كان على ما أنا عليه و اصحابى من لم يمار فى دين الله و من لم يكفر أحدا من اهل التوحيد بذنب غفر له

“Улар мен ва саҳобаларим тепасида бўлган эътиқоддаги кимсалардир. Ким Аллоҳнинг дини борасида тортишмаса, тавҳид аҳлидан бўлган кимсани мағфират сўралган гуноҳ сабабли кофирга чиқармаса – ана ўшалардир!” (Табароний, 8/7659).

Бу ерда улар мусулмонларнинг ҳамжамиятидан ажралиб, бир тўда фирқа гуруҳлар бўлишини ва улардан мутлақо узоқ бўлишини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Имом Бухорий (р.ҳ.) ривоят қилган мана шу ҳадисларининг ўзларида айтиб ўтганлар. Ҳузайфа (р.а.) мусулмонлар жамиятини ҳам, уларнинг имомини ҳам топа олмай қолинадиган бўлса, нима қилиш кераклигини сўраган. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар, эътибор беринг:

فاعتزل تلك الفرق كلّها و لو ان تعض بأصل شجرة حتى يدركك الموت و أنت على ذلك

“Бу фирқаларнинг барчасидан узоқ бўл, гарчи дарахтнинг илдизини чайнаб юриб ўлиб кетадиган бўлсанг ҳам. Сен улардан узоқ бўлган ҳолда шундай ўлиб кета қол!” (Бухорий, 4/3606).

Саҳоба Салмон ал-Форисий разийаллоҳу анҳунинг мусулмон бўлиш қиссасида, ушбу ҳадис ривоят қилинган: (الزموا هذا الدين و لا تفرقوا و اذكروا الله).

“Бу динни лозим тутинглар, фирқаларга бўлинманглар, Аллоҳни зикр қилинглар!” (Ҳоким, 3/6543) Имом Ҳоким раҳимаҳуллоҳ буни олий даражада саҳиҳ ҳадис, деган.

Имом Байҳақий раҳимаҳуллоҳ “Шуаб ал-имон” асарида ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деб марҳамат қилганлар: “Аллоҳ таоло сизларнинг уч нарсангиздан рози бўлади, уч нарсага эса норози бўлади. Аллоҳ рози бўладиган ишлар булар: Аллоҳга ибодат қилинглар, унга бирор нарсани ширк қилманглар. Аллоҳнинг арқонини (Каломини) маҳкам ушланглар! Тафриқага берилманглар, Аллоҳ сизларга ҳоким (волий) қилиб қўйган кимсага яхшилик қилинглар. Аллоҳ ёмон кўрадиган ишлар эса булар: Аллоҳ деди-дедини – жанжални ёмон кўради; кўп савол беришни ёмон кўради; мол-дунёни беҳуда совуришни ёмон кўради” (Байҳақий, “Шуаб ал-имон”, 6/7493).

Фирқа ва оқимлар ҳамма вақт мусулмонларнинг озчилигини ташкил қилади. Буни унутманг! Иккинчидан, доим улар ўзларини ҳақ деб билади. Барчалари ўзларини аҳли суннат ва жамоатдан деб ҳисоблайди ҳамда бошқаларни айблайди. Бизнинг ота-боболаримиз ҳамда анъанавий ислом ва мазҳаб амалиётларида


ФИРҚА ВА ОҚИМЛАРГА ҚЎШИЛИШ ШАРЪАН ҲАРОМДИР!

Ислом дини мусулмонлар ҳамжамиятини якдилликда ва иттифоқликда яшашга чақирадиган таълимотлар мажмуидир. Иттифоққа путур етказадиган ишлар қилиш, ҳамжамиятдан, мусулмонлар жамоатидан айрилиб, алоҳида фирқа ва оқим бўлиб олиш шариатга кўра ҳаромдир. Ҳатто ислом динида мусулмонлардан айро ҳолда, тарки дунё қилиб, тоат-ибодатда умр ўтказиш ҳам мақбул иш деб ҳисобланмайди. Шунинг учун ҳам бир ўзи ўқиган намоздан кўра ҳамма билан биргаликда ўқилган намознинг савоби 25-27 марта кўпроқдир. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло Қуръони каримда тафриқага берилишдан қайтарган, фирқаларга бўлиниб-бўлиниб кетишдан ман қилган:

و اعتصموا بحبل الله جميعا و لا تفرقوا

“Ҳаммангиз Аллоҳнинг “арқони”ни (Қуръонни) маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг!” (Оли Имрон, 103).

Мусулмонлар бир-бирлари билан ошно-оғайни, дўсту-ёр, ака-ука, опа-сингил, қавму қариндош, таниш-билиш бўлиб умргузаронлик қилар эканлар, ана шу ижтимоий яқинликни бузмаслик, ушбу жамиятдан ажралмаслик талаб қилинади. Жамиятда биргаликда саъй-ҳаракат қилиб яшаганда ҳаётни фаровон, юртни обод, тинчликни барқарор қилиб яшалади. Ана шу фаровонлик, ушбу ободлик, бу тинчликни ҳеч ким буишга ҳаққи йўқ. Юқоридаги ояти карима давомида шу нарсага эътибор қаратилган:

و اذكروا نعمت الله عليكم اذ كنتم أعداء فألف بين قلوبكم فأصبحتم بنعمته إخوانا و كنتم على شفا حفرة من النار فأنقذكم منها كذلك يبيّن الله لكم آياته لعلكم تهتدون

"Ҳамда ўзаро адоватда бўлган пайтларингизда дилларингизни (туташтириб) ошно қилиб қўйган Аллоҳнинг неъматини ёдда тутинг. Унинг неъмати туфайли биродарларга айландингиз. Дўзах чоҳи ёқасида турганингизда, сизларни ундан қутқарди. Шояд ҳақ йўлни топгайсизлар, деб, Аллоҳ Ўз оятларини сизларга шундай баён қилади” (Оли Имрон, 103).

Одамларнинг тинч-тотув, мазкур ояти каримада айтилганидек, ўзаро биродар, қалблар бир-бирига мойил, дўст бўлиб яшамоқлик учун уларни огоҳликка даъват қилиб турадиган, уларга яхши-ёмонни кўрсатиб берадиган олимлар ва мутахассислар гуруҳи халқ орасида масъулият билан тарғибот ва ташвиқот ишларини доимо олиб бормоқлари керак бўлади. Шундагина дунёдаги фитналар, халқ ва миллатларнинг урушлар ва ўзаро ихтилофлар гирдобида қолиб кетишининг олди олинади:

و لتكن منكم أمّة يدعون الى الخير و يأمرون بالمعروف و ينهون عن المنكر و أولئك هم المفلحون

“Сизлардан яхшиликка даъват этадиган, амри маъруф ва наҳйи мункар ишларини олиб борадиган (бир) уммат бўлсин! Айнан улар (охиратда) нажот топувчилардир” (Оли Имрон, 104).

Халқ орасидаги олимлар ва мутахассислар одамларни огоҳликка чақириб тургандан кейин, фитналарни ва ҳар хил вайронкор ғояларни аҳолига рўй-рост ва очиқ-ойдин кўрсатиб бериб турганидан кейин асло фирқаларга бўлиниб кетмаслик лозим. Акс ҳолда, уларни бу дунёда ҳам, охиратда ҳам катта азоблар, машаққатлар кутиб қолади:

و لا تكون كالذين تفرقوا و اختلفوا من بعد ما جاءهم البينات و أولئك لهم عذاب عظيم

“Ҳужжатлар келгандан кейин ҳам бўлиниб, ўзаро ихтилофга берилган кимсаларга ўхшамангиз! Ана ўшаларга улкан азоб бордир” (Оли Имрон, 105).

Ҳа, ёмонларнинг ёмонликларини, фитначиларнинг фитналарини, тинчликка, тотувликка рахна солувчилардан огоҳлантирганидан кейин, бирга намоз ўқиб, бирга рўза тутиб, қавму қариндошлари, ёру биродарлари, юртдош ва ватандошлари билан бирга умргузаронлик қилиб келаётгандан кейин, куфрони неъмат қилиб, имон-ишончини ўзгартириб, кофир фитначиларга қўшилганлар охират кунини, юзлар қораядиган кунни эсламоқлари даркор. У кунда оқ юзли, обрўли бўлганлар ютади, обрў-эътиборидан айрилган, дунёда шарманда бўлганлар, у кунда ҳам шарманда бўладилар:

يوم تبيضّ وجوهٌ و تسودّ وجوهٌ فأمّا الذين اسودّت وجوههم أكفرتم بعد إيمانكم فذوقوا العذاب بما كنتم تكفرون

و امّا الذين ابيضّت وجوههم ففى رحمة الله هم فيها خالدون

“Баъзи юзлар оқарадиган ва баъзи юзлар қораядиган кунни (қиёматни) эсланг: юзи қорайганларга (ҳужжат-исботи учун шундай дейилур): “Имон келтиргандан кейин яна куфрга қайтган эдингизми? Куфрингиз туфайли мана шу азобларни тотиб кўринг, энди!” (Оли Имрон, 106).

“Юзлари оқарган зотлар эса Аллоҳнинг раҳматида (жаннатида)дирлар. Улар у ерда абадий қолувчилардир” (Оли Имрон, 107).

Аллоҳ таоло фи


Фотиҳа сурасининг фазилати

Раҳмон ва раҳим бўлган Аллоҳу таолонинг исми билан бошлайман. Мақтов ва мадҳларнинг энг устуни бутун оламларни яратган (тартиб билан бир-бирига боғлаган) Аллоҳу таолога хос. Аллоҳу таоло дунёда ва охиратда қулларига жуда меҳрибондир. Қиёмат кунининг эгаси ва бошқарувчиси ёлғиз Удир. Биз фақатгина сенга ибодат қиламиз (Сендан бошқа ибодат этишга лойиқ бўлган ҳеч нарса йўқ) ва фақат сендан ёрдам сўраймиз. Бизни (эътиқодимизда, ҳаракатимизда, сўзларимизда ва одобимизда, ортиқ ва кам орасидаги ўрта йўл бўлган) дуруст йўлда юргизгин! (Шу йўлда бизни доимий қил!) Бизни (меҳрибончилигинг ва эҳсонинг билан) неъмат берган зотларингнинг (авлиё, анбиё ва сиддиқларнинг) йўлида юргизгин. (Ҳақни қабул этмасдан) сенинг ғазабингга учраганларнинг, адашганларнинг йўлига туширма! (Омин).”

Фотиҳанинг хосиятлари ҳақида қуйидаги ҳадиси шарифларда билдирилган:

“Фотиҳа билан Оятал курсини ўқиган одамга шу куни жин ва шайтон зарар етказа олмайди, кўз тегмайди.” (Дайламий)

“Фотиҳа билан Оятал курсини ўқиган одамга шу куни назар тегмайди.” (Дайламий)

“Энг хосиятли сура – Фотиҳа.” (Ҳаким)

“Фотиҳа сурасини ўқиш Аллоҳу таолонинг ғазабининг олдини олади.” (Шира)

“Фотиҳа сураси заҳарга қарши шифодир.” (Абушшайх)

Бир саҳоба Фотиҳа сурасини ўқиганини айтганида Пайғамбаримиз “Қасам ичаманки, Аллоҳу таоло Тавротда ҳам, Инжилда ҳам, Забурда ҳам, Фурқонда ҳам бу суранинг ўхшашини туширмаган. Бу сура менга берилган буюк Қуръондан бўлиб, намозларда такрор-такрор ўқилади” деб марҳамат қилганлар. (Термизий)

Севимли Пайғамбаримиз Жаброил алайҳиссалом билан ўтирганда бир фаришта келиб айтади: “Сендан аввал ҳеч бир Пайғамбарга берилмаган икки нур ҳақида хушхабар айтаман. Булар Фотиҳа сураси ва Бақара сурасининг сўнгги оятлари. Шу иккаласини ўқисанг истаганинг, албатта, берилади.” (Муслим)

Бир қабиланинг бошчисини илон чақиб олади. Саҳобалардан бири Фотиҳа сурасини ўқиганида Аллоҳу таолонинг изни билан ҳалиги одам шифо топади. Қабила бошчиси унга 30 та қўй совға қилади. Саҳоба олиш-олмаслиги жоиз бўлишини билмасдан Пайғамбаримиздан сўради. Расулуллоҳ алайҳиссалом “Нима ўқидинг?” деб сўрадилар. Саҳоба Фотиҳа сурасини ўқиганини айтганида, унга “Фотиҳанинг шифо бўлишини қаердан билдинг? Бу қўйларни ёнингдагилар билан бўлиш ва менга ҳам бир қисмини ажрат” деб марҳамат қилдилар. (Бухорий)

Дуо ўқилиши билдирилган ерда Фотиҳа ўқиш яхшироқ бўлади. Фотиҳа сураси дуоларнинг энг яхшисини билдириш учун туширилди. Имом “Ал-Фотиҳа” деганида ҳар кимнинг овозсиз ўқиши яхши бўлади. Сабаби дуоларнинг сўнгида мадҳ этиш мустаҳаб. Ҳамд этишнинг энг яхшиси ҳам – Фотиҳа ўқишдир. (Бариқа)


Намозда бош кийим тушиб кетса

❓Cавол: Намоз ўқиётганимда бош кийимим тушиб кетди ва уни олмай намозни адо қилдим. Шундай вазиятларда нима қилиш керак?.

📥Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу ҳақда “Дурарул-ҳуккам” китобида бундай дейилади: “Намозда қалпоқ ёки салла бошдан тушиб кетса, бошяланг намоз ўқигандан кўра, бир қўл билан уни кийиб олиш афзал. Саллани бир қўл билан ўралган ҳолида бошига қўйишнинг имкони бўлса, бошини ёпгани афзал. Лекин салла ечилиб кетган ва уни ўрашга эҳтиёж туғилса, уни ўраш ва намозни бузгандан кўра бошяланг намоз ўқиган афзал. “Татархония”да шундай келган”.
Демак, намозда бош кийим тушиб кетса, енгил ҳаракат билан кийиб олиш афзал. Лекин тушиб кетган бош кийимни амали касир (кўп амал) қилиб киймайди. Чунки кўп амал намозни бузади. Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.


🌱 Aссалому алайкум. Зул қаъда ойи. Чоршанба тонги муборак бўлсин.
Бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат - нафас олиб турган ҳар онимизга
🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
   07. 05.2025-й (Май ойи )
.09.1446-й (Зул қаъда ойи )
       ⏳ АЗОН  ВАКТЛАРИ ⏳

🕌 Бомдод - 03: 50
🕌 Пешин   - 12:45
🕌 Аср         - 17:30
🕌 Шом       - 19:25
🕌 Хуфтон   - 8:45


     🌙 НАМОЗ ВАКТЛАРИ☀️

⏰ Бомдод -- 4:30
⏰ Пешин   -- 13:00
⏰ Аср         -- 17:40
⏰ Шом       -- 19:25
⏰ Хуфтон   -- 8:55
02-мақдан 9-майгача.
🕌 НАМОЗГА ШОШИЛИНГ...
Каналга уланиш.@abubakrsiddiqjomemasjidi


4 нарса

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
- “Ким тўрт нарсадан сақлана олса жаннатга киради:
•  Қон  тўкиш
•  Молни  ноҳақ ейиш
•  Фарж (зино)
•  Ҳаром  ичимликлар”.

(Баззор ривояти)


🌱 Aссалому алайкум. Зул қаъда ойи. Сешанба тонги муборак бўлсин.
Бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат - нафас олиб турган ҳар онимизга
🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
   06. 05.2025-й (Май ойи )
.08.1446-й (Зул қаъда ойи )
       ⏳ АЗОН  ВАКТЛАРИ ⏳

🕌 Бомдод - 03: 50
🕌 Пешин   - 12:45
🕌 Аср         - 17:30
🕌 Шом       - 19:25
🕌 Хуфтон   - 8:45


     🌙 НАМОЗ ВАКТЛАРИ☀️

⏰ Бомдод -- 4:30
⏰ Пешин   -- 13:00
⏰ Аср         -- 17:40
⏰ Шом       -- 19:25
⏰ Хуфтон   -- 8:55
02-мақдан 9-майгача.
🕌 НАМОЗГА ШОШИЛИНГ...
Каналга уланиш.@abubakrsiddiqjomemasjidi


Абдуллоҳ ибн Амр (р.а.) дедилар:
«Расулуллоҳ (с.а.в.) фаҳш ишларни қилувчи ҳам, фаҳш сўзларни гапирувчи ҳам эмасдилар ва «Сизларнинг энг яхшиларингиз – ахлоқи яхши бўлганларингиздир», дер эдилар».
Шарҳ:
Фаҳш деб – хунук, уятсиз ва беҳаё нарсаларга нисбатан ишлатилади. У нарсалар, кишининг иш ҳаракатида ёки сўзида намоён бўлади.
Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳеч қачон фаҳш ишни қилмаган ва фаҳш сўзни сўзламаган эканлар. Қиёматгача келадиган барча инсонларга гўзал ахлоқда намуна бўлганлар ва бунга бошқаларни ҳам тарғиб қилиб, «Сизларнинг энг яхшиларингиз – ахлоқи яхши бўлганларингиздир», деганлар.
Пайғамбаримиз (с.а.в.)га уммат бўлиш шарафига мушарраф бўлган ҳар бир инсон ўзининг юриш-туриши, ҳатти-ҳаракати ва ҳаёт тарзида у зот (с.а.в.)га эргашмоғи лозим бўлади. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони Каримда бу хусусда шундай деб марҳамат қилади:
«Сен «Агар Аллоҳга муҳаббат қилсангиз, бас, менга эргашинг, Аллоҳ сизга муҳаббат қилади ва сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қилади», деб
айт!»[1]

Албатта, мўъмин-мусулмон киши Аллоҳ ва расули буйруқларига итоат қилиб, зиммасидаги бандалик масъулиятини адо қилса ва ахлоқини гўзал қилиш ҳаракатида бўлса, инша Аллоҳ, бунинг мукофотини дунёда ҳам, охиратда ҳам кўради.
Ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳеч қачон фаҳш ишни қилмаганликлари;
2. Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳеч қачон фаҳш сўзларни сўзламаганликлари;
3. Мўъмин-мусулмонларнинг энг яхшилари хулқи гўзал бўлгани экани;
4. Мўъмин-мусулмонлар «гўзал хулқ» деб аталмиш сифатга нолойиқ нарсалардан узоқ бўлишлари лозимлиги.
@abubakrsiddiqjomemasjidi


Forward from: Muslimun.uz
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#asl_mohiyat

📖ЭШИТИБ ХУЛОСА ҚИЛИНГ!

🎙Зайниддин
домла Эшонқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

📷Instagram 🔵Facebook
🎬Youtube 🚀Telegram

🔗 Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

20 last posts shown.