"Хужа Илгор ота" жомеь масжиди


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Яккабог' тумани "Хужа Илг'ор Ота" жомеь масжидининг телеграмдаги расмий канали✅ @abu_2017
Масжид бош имом хатиби:Домла Усмон Худайкулов 📲 +998903204519
Масжид курилишига ёрдам кулини чузмокчи булганлар: @xudoyqulov_usmon

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter




Forward from: nasafziyo.uz I Расмий
#Намоз_вақтлари
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ 

26.12.2024 йил ҳолатида

🕋 Бомдод 07:10;
🕋 Пешин 13:00;
🕋 Аср 15:45;
🕋 Шом 17:30;
🕋 Хуфтон 19:00.

📖«Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят).

🗝"Жаннатнинг калити намоз, намознинг калити таҳоратдир". (Ҳадис).

عَنْ أَبِي حُمَيْدٍ أَوْ أَبِي أُسَيْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِذَا دَخَلَ أَحَدُكُمُ الْمَسْجِدَ فَلْيُسَلِّمْ عَلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، ثُمَّ لِيَقُلِ: اللَّهُمَّ افْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ، فَإِذَا خَرَجَ فَلْيَقُلِ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.

«Набий алайҳис-салом: «Қачон сизлардан бирортангиз масжидга кирса, Набий алайҳис-саломга салом берсин. Сўнгра: «Аллоҳумма ифтаҳ лий абваба роҳматика», – десин. Чиқаётганида: «Аллоҳумма инний асъалука мин фазлика», – десин», – дедилар».

Улашинг
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz


Forward from: nasafziyo.uz I Расмий
#Намоз_вақтлари
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ 

19.12.2024 йил ҳолатида

🕋 Бомдод 07:10;
🕋 Пешин 13:00;
🕋 Аср 15:45;
🕋 Шом 17:25;
🕋 Хуфтон 18:55.

📖«Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят).

🗝"Жаннатнинг калити намоз, намознинг калити таҳоратдир". (Ҳадис).

عَنْ أَبِي حُمَيْدٍ أَوْ أَبِي أُسَيْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِذَا دَخَلَ أَحَدُكُمُ الْمَسْجِدَ فَلْيُسَلِّمْ عَلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، ثُمَّ لِيَقُلِ: اللَّهُمَّ افْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ، فَإِذَا خَرَجَ فَلْيَقُلِ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.

«Набий алайҳис-салом: «Қачон сизлардан бирортангиз масжидга кирса, Набий алайҳис-саломга салом берсин. Сўнгра: «Аллоҳумма ифтаҳ лий абваба роҳматика», – десин. Чиқаётганида: «Аллоҳумма инний асъалука мин фазлика», – десин», – дедилар».

Улашинг
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz


⏳Ёшлигимда фақат қариялар вафот этади деб ўйлар эдим. Бугун улғайдим. Ўлим мен тенгиларга ҳам, мендан кичик, ҳатто ёш болаларга ҳам шафқат қилмаётганини кўрдим. Ўлим гўё менга шундай деб пичирлаётгандек:
"Ҳеч кимга зулм қилма, ҳеч кимни ғийбат қилма, ҳеч кимни жароҳатлама, ўзингни одамлардан тепада кўрма!".
Роббим! Хотимамизни чиройли қил!


📝”Ҳар-бир жиноятнинг жазоси бор, дейман. Менга "Мана шунча одам гуноҳ қилаяпти, жазосини олмаяпти-ку! Қандай қилиб бу гапни айтаяпсан?!", дейишади.
Менинг гапимни мутлоқ ҳамма гуноҳга умумлаштириб юборманг. Аллоҳ раҳмли. Мен Аллоҳга ҳукмимни ҳеч қачон ўтказа олмайман. Ҳар-бир гуноҳкор жазоланади дея олмайман. Ҳаммамиз ҳам гуноҳкормиз.
Мени хато тушундингиз ёки ишни кенг олмасдан мен хато қилдим. Тафсилотини айтмасдан ишни мужмал ҳолда қолдирдим. Сизнинг ақлингизни уёқ-буёққа овора қилдим.
Мен жазо деганда ҳар-бир гуноҳкор бошига самодан тушадиган чақмоқни назарда тутмадим. Бундан баттар жазолар ҳам бор. Булардан бири Аллоҳ бандасининг гуноҳи туфайли унинг қалбини Ўзидан буриб қўйишидир.
Ҳамма жазо ҳам Фиръавнники сингари денгизда чўкиш, Қорунники сингари ер ютиши, Намрудники сингари чивин бўлавермайди. Булар Жабборнинг интиқоми дейилади.
Мен айтаётган жазоларнинг ўзгача юзи бор. Бунда ўзингиз тирик бўлсангизда, қалбингиз ўлади. Олдингиздан жаноза ўтсада титрамайсиз. Ўлим таъсир қилмаганларни бошқа ҳеч нарса қимирлата олмайди.
Қуръон оятларини эшитасиз, аммо таъсир қилмайди, кипригингиз қимирламайди. Буни тоғлар кўтаришдан, гарданига олишдан қўрққан аслида. Бундан катта жазо бўладими?!
Ибнул Жавзий роҳимаҳуллоҳнинг бир гапи бор:
"Бандага қалби қаттиқликдан-да ортиқроқ жазо йўқ!".
Йиллар ўтади, бирор кеча туриб Роббимиз учун ибодат қилмаймиз. Бундан ортиқ мусибат борми?!
Муаззиннинг овозини эшитамиз, аммо қалбимиз бизни масжид сари ҳаракатлантира олмайди.
Рамазон ўтади, аммо биз уни ғанимат билмаймиз.
Намозга худди елкадан оғир тошни ирғитиб ташлагандек, оғир юкдан қутилишни истагандек дангасалик билан турамиз.
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам намоз вақти бўлса муаззинлари Билол розияллоҳу анҳуга: "Эй Билол! Бизни роҳатлантир!", дер эдилар. Охирги марта намоздан қочон роҳат туйдик?!
Интернетдаги арзимаган видеолар билан машғул бўлиб вақт ўтказишдан ҳам ортиқроқ жазо борми?!
Арзимаган блогерлар ҳаётини кузатишдан ва бунинг натижаси ўлароқ ўз ҳаётингизни унутиш ва бой беришдан ҳам ортиқроқ жазо борми?!
Кўздан ёш чиқмаслигидан, қўлларнинг холис дуога кўтарилмаслигидан, тилларнинг тасбиҳ ва зикрсиз қолишидан ортиқроқ жазо борми?!
Жазо деганда фақатгина чақмоқни, сел ва дўлни, ёниш ва чўкишни тушунмаслигимиз керак. Роббимизнинг эшиги бизга ёпилиб қолиши энг қаттиқ жазо аслида!”.






БУЮК ХУЛҚ
Имом Заҳабий роҳимаҳуллоҳнинг "Сияру аъломин нубало" китобида келади:
"Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳунинг ўғли Қайс Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга ансорларнинг байроғини кўтариб юрар эди. У қарз олиб кишиларга овқат олиб берар, сўнгра отасининг пулидан қарзларини тўлар эди. Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумолар унинг саховатини кўриб дейишди: "Агар уни шу ҳолида ташлаб қўйсак отасининг молини охиригача тугатади!".

Улар икковлон кишиларга ундан нарса олмасликларини тайинлашди. Кишилар ундан нарса олмайдиган бўлишди.
Буни билиб қолган отаси Саъд Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб деди:
- Ким менга Абу Бакр ва Умарнинг ишини тушунтириб беради?! Улар ўғлимни бахилликка ундашмоқда!".

Буни ўқиган инсон олдинига Саъд ибн Убодадан таажжубланади. Унга нисбатан эҳтиром шаклланади унда.
Аммо чуқурроқ назар солинса Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумоларнинг буюклиги англанади.
Дунёда буюк бир хулқ бор. Унинг номи "ўзгалар манфаатини ўйлаш"дир. Мол жамлашда тер тўкмаган инсоннинг уни сарфлаши осон.
Ким меҳнат қилмасдан уйланган бўлса ажралиши осон бўлади.
Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумо Қайс молни садақага сарфлаётган бўлсада, отасининг моли йўқолиб кетишидан хавотирга тушишди!
@abu_2017




Бир одам донишманднинг олдига борибди.
— Менинг оладиган катта маошим йўқ. Севган ишим ҳам йўқ. Ишонган дўстларим ҳам йўқ. Ишга борадиган машинам ҳам, кетворган сўнгги модадаги кийимларим ҳам йўқ, эртанги кунга умидим ҳам йўқ, — деб ўкиниб сўзлай бошлабди.

Донишманд унга қараб:
— Албатта, албатта, сизда кўп нарса йўқ. Тузалмайдиган касаллик йўқ. Жисмингизда нуқсон йўқ. Уйда қараш керак бўлган беморингиз ҳам йўқ. Мажбур бўлиб ишлайдиган оғир ишингиз йўқ. Бошингиз билан кириб кетган қарзларингиз ҳам йўқ. Ва агар шунақа сизда "йўқ" нарсаларни бир варақ қоғозга ёзсангиз, кайфиятингиз дарров кўтарилади. Бўлмагани учун шукр қиласизда, умид ҳам пайдо бўлади, — деб жавоб берибди.


ОМАДИНГИЗ БОР ЭКАН...

• Агар бугун эрталаб соғ-саломат уйғонган бўлсангиз, дунёдаги 330 миллион инсондан бахтлироқ экансиз!
• Агар бу тонгни танда дардсиз кутиб олган бўлсангиз, айни дамда 1 миллиард инсондан омадлироқ экансиз!
• Уруш таҳликаси ва хавф-хатарсиз, ҳаётингизга таҳдидсиз кун кечираётган бўлсангиз, 500 миллион инсондан толелироқ экансиз!
• Музлатгич ва жавонларингизда озиқ-овқат, эгнингизда кийимингиз ва тунда ухлаш учун уйингиз бўлса, дунёдаги 3 миллиард инсон сизга ҳавас қилади!
• Чўнтагингизда ёки ҳисоб рақамингизда пулингиз бўлса, дунёдаги омади кулган 1 миллиард инсондан бирисиз!
• Ушбу мақолани ўқий оляпсизми, демак, дунёдаги 2 миллиард саводсизнинг бири эмассиз!
• Ота-онангиз, турмуш ўртоғингиз ва фарзандларингиз ёнингизда, оилангиз аҳил бўлса, Сиз дунёдаги энг бахтли инсонлар қаторидасиз!

Берган неъматларига Яратганга шукур айтинг!
@abu_2017


Имом Ибн Жавзий айтадилар:

* Дунё ғамини елкангизга ортиб олманг. У - Аллоҳники;

* Ризқ келишидан ташвиш тортманг. У - Аллоҳдан;

* Келажакни қайғурманг. У - Аллоҳнинг қўлида;

* Қалбингизни йиғлатган ҳаётдан нолиманг. Унинг ўрнига, Аллоҳим, дунё ва охиратда бир яхши эваз бергин, дея дуо қилинг. Зеро, хафалик сажда билан барҳам топиб, шодлик дуо ила қадам ранжида қилур;

* Бировга қилган яхшилигингизни ҳам, бировнинг ғамини аритганингизни ҳам, кўз ёшини артиб, қалбига қувонч олиб кирганингизни ҳам Аллоҳ ҳеч қачон унутмас;

* Яхшилик кўрмасангиз ҳам яхшилик қилинг. Одамлар учун эмас, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севгани учун шундай қилинг ва шу қоидага биноан ҳаёт кечиринг;

* Очиққўл бўлинг ва шу билан мусибатларингиз кетади. Билингки, садақангизни олаётган одамдан кўра уни беришга ўзингиз муҳтожроқсиз.

"Қалам" учун арабчадан
Муқим Маҳмуд таржимаси

@abu_2017


РЎЗА ТУТИНГ, ФАРИШТАЛАР ХУРСАНД БЎЛАДИЛАР

❄️ Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ: “Фаришталар қиш келганда мўмин банданинг туни узун бўлиб қоим бўлиши ва кундузи қисқа бўлиб рўза тутишидан хурсанд бўлиб шодланишар экан”, деганлар.

Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: "Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам душанба ва пайшанба куни рўзасини тутишга ҳаракат қилар эдилар".

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


МАЛҲАМ ҚЎЙИНГ
Ибн Ҳажар Асқалонийнинг "Ал-исоба фий тамйизис саҳоба" номли китобида келади:
"Нуъайм ибн Абдуллоҳ Наххом аввалгилардан бўлиб Маккада исломга кирган эди. Аммо исломини ошкор қилмади.
Мадинага ҳижрат қилмоқчи бўлганида қавми Бани Адий уни ҳижратдан қайтаришга уринди. Чунки у сахий инсон бўлиб етимларни қарамоғига олган эди. Мадинага кетса етимлар қаровсиз қолар эди. Қавми унга шундай деди:
- Истаган динингга эътиқод қилавер, сенга ҳеч ким қарши чиқмайди. Шу ерда қолсанг бўлгани!

Шунинг учун токи Ҳудайбийяга қадар Нуъайм ибн Абдуллоҳ Маккада қолди. Сўнгра Мадинага ҳижрат қилди. Уни кўрган Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам қучоқлаб ўпдилар ва дедилар:
- Сенинг қавминг меникидан яхшироқдир!
Нуъайм деди:
- Йўқ! Сизнинг қавмингиз меникидан яхшироқдир!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Менинг қавмим диёримдан чиқарди, сеники эса олиб қолди!
Нуъайм деди:
- Сизнинг қавмингиз сизни ҳижратга чиқарди, меники эса ҳижратдан ман қилди!".

Баъзи жароҳатлардан тоабад қон оқади.
Баъзи яраларни дунёдаги ҳеч бир нарса муолажа қила олмайди.
Баъзи аччиқликларни киши бутун умр тотиб юради.
Баъзи гаплар Нуъайм ибн Абдуллоҳнинг гапи каби малҳам бўлади.
Агар кимдир сизга ярасини очса унга туз сепманг, аксинча, малҳам қўйинг!

@abu_2017




Қишда ўқиладиган дуо

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Дўзах: Роббим, ўз-ўзимни еб юбордим-ку!” деб Роббига шикоят қилди. Шунда Аллоҳ унга икки марта – қишда бир, ёзда бир нафас олишга изн берди. Сизлар кўрадиган энг қаттиқ иссиқ, сизлар кўрадиган энг қаттиқ совуқ шудир”.


Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Уламолар ҳадисда келган “замҳарийр”ни – “шиддатли, қаттиқ совуқ” деб шарҳлаганлар”.

Ибн Ҳажар Асқалоний раҳматуллоҳи алайҳ: “Замҳарийр”дан мурод – “қаҳратон совуқдир”, деганлар.

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: “Дўзах аҳли жаҳаннамнинг жазирама иссиғидан нажот сўрайдилар ва уларнинг сўровига суяклари синиб кетадиган даражада кучли бўлган совуқ шамол берилади. Сўнгра дўзах аҳли яна ёлвориб иссиқлик сўрашади”.

Шундай экан, қишнинг совуқ кунларини ғанимат билинг, Аллоҳ таолога кўпроқ дуо қилинг. Хусусан, ушбу дуони ўқиш тавсия этилади.

اللَّهُمَّ أَجِرْنِي مِنْ زَمْهَرِيرِ جَهَنَّمَ

Ўқилиши: Аллоҳумма ажирний мин замҳарийри жаҳаннама.

Маъноси: Аллоҳим мени жаҳаннамнинг қаттиқ совуғидан асра.

Аллоҳим, бизни дўзахнинг иссиқ ва совуқ азобидан Ўзинг асра.

Аллоҳим, бу совуқ кунларда ҳар бир бандангни, хусусан, уй-жойи, боқувчиси йўқ мискинларни Ўз паноҳингда асра.
Аллоҳим, дардга дучор бўлган беморлар ва Сендан ёрдам сўраган жамики муҳтожларни Ўзингга омонат. Дунёю охиратда Ўзинг ҳимоя қил. Уларга раҳматинг билан раҳм қил, эй раҳмлиларнинг раҳмлиси.

Аллоҳим, Ўзингсан ягона илоҳ, Сендан ўзга илоҳ йўқ. Ўзинг бойсан, биз эса камбағалмиз. Сен беҳожат ва ҳожатбарорсан, биз ҳожатмандмиз. Устимизга ёғдирадиган қорни хайрли қилгин. Аллоҳим, Сендан унинг яхшилигини ва ундаги яхшиликни ҳамда сен юборган нарсанинг яхшилигини сўраймиз. Сендан унинг ёмонлигидан ва ундаги ёмонликдан ҳамда Сен юборган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман. Аллоҳим, ғазабингга дучор, азобингга мубтало бўлишдан асра.


@abu_2017




Forward from: nasafziyo.uz I Расмий
#Намоз_вақтлари
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ 

02.12.2024 йил ҳолатида

🕋 Бомдод 07:00;
🕋 Пешин 13:00;
🕋 Аср 15:40;
🕋 Шом 17:20;
🕋 Хуфтон 18:50.

📖«Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят).

🗝"Жаннатнинг калити намоз, намознинг калити таҳоратдир". (Ҳадис).

عَنْ أَبِي حُمَيْدٍ أَوْ أَبِي أُسَيْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِذَا دَخَلَ أَحَدُكُمُ الْمَسْجِدَ فَلْيُسَلِّمْ عَلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، ثُمَّ لِيَقُلِ: اللَّهُمَّ افْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ، فَإِذَا خَرَجَ فَلْيَقُلِ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.

«Набий алайҳис-салом: «Қачон сизлардан бирортангиз масжидга кирса, Набий алайҳис-саломга салом берсин. Сўнгра: «Аллоҳумма ифтаҳ лий абваба роҳматика», – десин. Чиқаётганида: «Аллоҳумма инний асъалука мин фазлика», – десин», – дедилар».

Улашинг
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz


Мушук сабаб ҳидоят топган киши...

Истанбулда Ҳожи Мазлум деган авлиё киши ўтган. У "Ҳидоятни мушукдан ўргандим", дейди.

“Бир кун Истанбулдаги Айюб Султон мавзесида кетаётгандим. Бир мушук балиқ сотувчиларни растасидан бир балиқни оғзида тишлаб олиб қочди. Кейин бир уйга кириб кетди ва ўша заҳоти оғзи бўш қайтиб чиқди.

Орқасидан уйга кирдим, уй ичида кўзи кўр бир кампир дуо қилар эди: “Эй Роббим, менинг етим неварамнинг бугунги ризқини мушук орқали жўнатганинг учун сенга ҳамд бўлсин!”. Уйдан чиқдим, устозим Усмон Камолияни олдига бориб, бу воқеани айтиб бердим. Устозим: “Нима қилиб ўтирибсан, бор, у кампир ўлгунича унинг эҳтиёжларини ўз бўйнингга ол”, деди.
“Мушук ўргатган менга одамийликни”, дейди.

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалардан бирини мушукка берган эътиборлари сабабли Абу Ҳурайра – "мушукнинг отаси" деб номлаганлар.


🌸 Аёл ким?

🌸Аёл — эркак унга азият бермаслиги ва унинг бир парчаси эканини унутмаслиги учун эркак қовурғасидан яралган хилқат.

🌸 Аёл — эркак Жаннатда ёлғизликдан эзилиб юрган вақтда Aллоҳ таоло унга туҳфа қилган омонат.

🌸 Аёл — эркак хонадонининг кўрки бўлган онаси, синглиси ва жуфти ҳалоли.

🌸 Аёл — «Нисо», «Mужодала», «Нур», «Tалоқ» ва «Mарям» сураси.

🌸 Аёл — она бўлганида Жаннат қадамлари остида бўладиган зот.

🌸 Аёл — Aллоҳ таоло меросдаги эркак ҳиссасининг ярмини унга берган ожиза. Tаҳқирлаш учун эмас балки, аёлнинг барча ишларини эркак бошқариши учун.

🌸 Аёл — Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у ҳақимда умматларига қарата: «Aёлларга яхшилик қилишингизни васият қиламан!» – деган беғубор.

🌸 Аёл — Роббиси унга: «Е, ич ва кўзинг қувонсин...» ( Mарям-26) - деган эъзоз.

🌸 Аёл — зеб-зийнатлар ичида парваришланадигани туҳфа.

🌸 Аёл — солиҳа бўлса, мингта бетавфиқ эркакдан афзал бўладиган шаффоф шиша.

@abu_2017



20 last posts shown.