Англия премьер-лигасида ўйнайдиган биринчи ўзбек футболчисиАбдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»га ўтиши аниқ бўлди, деб
ёзади таниқли инсайдер Фабрицио Романо.
«Манчестер Сити» 20 ёшли ҳимоячи учун «Ланс»га 40 млн евро тўлайди.
Ўзбекистонлик футболчи яқин кунларда тиббий кўрикдан ўтади ва АПЛ клуби билан 2029 йил июнигача мўлжалланган келишувни яна бир йилга узайтириш имконияти билан шартнома имзолайди.
Шу тариқа Ҳусанов Англия премьер-лигасида ўйнайдиган биринчи ўзбек футболчисига айланади.