❗️ҲИМОЯ ОРДЕРИ ТАЛАБЛАРИ БАЖАРИЛМАСА НИМА БЎЛАДИ ?
⚡️САВОЛ:
Менга яқинда турмуш ўртоғимнинг ножўя ҳатти-ҳаракатлари сабабли оилавий зўравонлик бўйича ҳимоя ордери берилди. Саволим шуки, турмуш ўртоғим томонидан ўша ҳимоя ордери талаблари бажарилмаса нима бўлади ?
⚡️ЖАВОБ:
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 206 прим 1-моддасига асосан,
➖ Тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармаслик, — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
✏️ Юқоридаги асосга кўра, агар турмуш ўртоғингиз Сизга нисбатан ҳимоя ордери амал қилиб турган вақтда яна қандайдир ножўя ҳатти-ҳаракат содир қиладиган бўлса унга нисбатан нормада кўрсатилган миқдорда жарима солиниши ёки у 15 сутка маъмурий қамоққа олиниши мумкин.
Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1
👉 Каналга уланиш👇
Yuridik Klinika