❗️АЛИМЕНТ УНДИРИШ ТЎҒРИСИДАГИ АРИЗА СУД ТОМОНИДАН НЕЧА КУНДА КЎРИБ ЧИҚИЛИШИ КЕРАК ?
⚡️САВОЛ:
Мен алимент ундириш учун судга бундан бир ярим ой олдин ариза берган эдим. Ўша аризамни ҳалигача натижаси бўлмади. Савол шуки, ўша аризам суд томонидан неча кунда кўриб чиқилишини билмоқчиман.
⚡️ЖАВОБ:
Фуқаролик процессуал кодексининг 207-моддаси 2-қисмига асосан,
➖ алимент ундириш ҳақидаги ишлар суд муҳокамасига тайёрлаб бўлинган кундан эътиборан йигирма кундан кечиктирмай биринчи инстанция суди томонидан кўрилиши кераклиги белгиланган.
✏️ Савол туғилиши мумкин, ишни суд муҳокамасига тайёрлаш учун қанча вақт кетади ? Юқоридаги кодекснинг 202-моддасида, фуқаролик ишларини суд муҳокамасига тайёрлаш ариза қабул қилинган ва фуқаролик иши қўзғатилган кундан эътиборан ўн кунлик муддатдан кечиктирмай амалга оширилиши керак деб кўрсатилган.
✏️ Демак, ишни суд муҳокамасига тайёрлаш учун кўпи билан 10 кун ва суд муҳокамасига тайёрлаб бўлинган ишни кўриб чиқиш учун кўпи билан 20 кун. Шунда ҳаммаси бўлиб алимент ундириш ҳақидаги судга берган аризангиз суд томонидан 30 кун ичида кўриб чиқилиб тегишли суд буйруғи қабул қилиниши керак. Сизни ариза берганингизга бир ярим ой бўлган бўлса шу вақтгача суд томонидан ижро хужжатидан Сизга кўчирма юборилган бўлиши керак эди. Сизга суддан кўчирма хужжат келмаган бўлса Сиз МИБга ёки ўша суднинг ўзига бориб аризангиз натижасини талаб қилсангиз бўлади.
✏️ Алимент ундириш билан боғлиқ кимда қандай савол бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришлари мумкин!
Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1
👉 Каналга уланиш👇
Yuridik Klinika