БУ МЕНИНГ ОТАМДИР (Муқаддима)
@FotihaUz #Асар
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Марҳум шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутийнинг “Бу менинг отамдир” китоблари... Бу машҳур китобни узоқ вақт излаганим ҳамон ёдимда. Фарзандини машҳур имомдек тарбиялашни қасд қилган кўпчилик ушбу китоб шайдоси эди. Қолаверса шайх “Ҳикматлар” шарҳи ва кўп маърузалари асносида оталари ҳақида айрим ҳаётий лавҳаларни айтиб ўтардиларки, киши шуурида буюк имом ортларида буюк ота турган, деган фикр гавдаланарди. Шундан “Бу менинг отамдир”ни таржима қилишни анчадан бери дилимда тугиб юрардим. Лекин шунча муҳим ишлар турганда мазкур таржима шартмикан, деган истиҳола ҳам йўқ эмасди.
Бу истиҳоламни қуйидагилар йўққа чиқарди:
1. Аллоҳ таоло Ҳуд сурасининг 120-оятида айтади: “(Эй Муҳаммад), сизга пайғамбарларнинг хабарларидан дилингизни мустаҳкам қиладиган қиссаларни сўйлаб берурмиз ва бу қиссаларда сизга ҳақиқат ва панд-насиҳат ҳамда барча мўминлар учун эслатмалар келди.” Демак солиҳлар ҳаётидаги ибратлар Аллоҳни қасд қилган муридлар учун йўлларида дастак ва далда бўлар, бундай қиссалардан мўмин киши ўзига панд-насиҳат олар ва ҳам дилини мустаҳкамлар экан.
2. Улар тимсолида мўмин динга амал қилган солиҳ инсонни ва тирик суннатни кўради. Дин таълимотлари китоблардаги сатрлар ёки ваъзлардаги сўзлар эмас, балки амалга ошириш мумкин бўлган ишлар эканини билади.
3. Қолаверса виртуал ва реал ҳаётдаги дўстларимизнинг ундовлари менинг охирги иккиланишларимга барҳам берди. Шу сабабли Аллоҳдан тавфиқ ва сизлардан эса дуо сўраб таржимага киришдик...
Мубашшир Аҳмад
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
БИРИНЧИ ЧОП МУҚАДДИМАСИ
Аллоҳ азза ва жалла бошқа китобларимдан кўра бу китобни одамларнинг оммасию хоси ҳузурида ажиб бир қабул билан сийлади. Балки илмга ёки исломий китобларга ҳеч эътибори йўқ – адашган ва дарбадарлар ҳам бу китобга ошно бўлишди, ўқишга мук тушишди.
Шубҳа йўқки, бундай алоҳида тарқалиш ва қабулнинг сирри бу китобнинг мавзусида намоёндир. У ҳам бўлса менинг отам ва у кишининг ишлари ва ҳолатларини ўз ичига олганидандир. Муаллиф ва ёзувчининг шахсига тааллуқли бирор бошқа сабабда у намоён бўлмайди. Агар Аллоҳ лоқайдни уйғотадиган, дарбадарни қайтарадиган, унутган ва ғофилга эслатадиган иш ва ҳолларга мени даллол ёки воситачи қилган бўлса, бу билан олдида дунёнинг бошқа хазинаю яхшиликлари эриб, кичраядиган катта ютуқ билан мени ҳурматлаган бўлади.
Ўқувчилардан бири: “У кишининг ҳаммага маълум кенг фиқҳий малакаларини очиб берадиган фатво ва раъйларини ҳам китобда келтириб ўтганингизда жуда яхши бўларди”, деди. Мен унга шундай дедим: “Бу иш фақат бир мақсадга суянади, у ҳам бўлса, у кишининг мўл илмию дақиқ фиқҳий маълумотини кўрсатиб қўйишдир. Мен биламанки, бу дунёвий ташвиқот бўлиб, бу нарса отамни ҳаётликларида хурсанд қилмаган бўлса, вафотларидан кейин ҳечам рози этмайди”.
Бу китобни ўқиган ва энди ўқимоқчи бўлган кишилар билишсинки, мен отам ҳаётларининг таржимасига, ҳоллари ва ишлари ҳақида сўзлашга уни муқаддаслаштириш ёки ғурурланиб юриладиган маноқиб ёзиш қарори туфайли киришмадим. Балки мен бунда воқеълик тарихчиси, ҳақиқат хабарчиси ва инсон ҳаётининг таржимониман холос. Шу сабабли мен сўзлаган ва хабар берган нарсаларимда рост ва дақиқ бўлишдан бошқасига қизиқмадим. Бу таржимаи ҳол ва ишлардаги воқеълик билан, айрим ёки кўп одамларнинг феъл - атворлари ўртасида бўладиган мувофиқлик ёки номувофиқликка мен жавобгар эмасман.
Лекин Аллоҳ азза ва жалладан ҳаммамизни ҳақни танитиш ва унга боғлиқ қилиш билан, ботилни танитиб, ундан сақлаш билан икром этишини, ҳамда барчамизни Ўзининг розилиги йўлида юрғизиб қўйишини сўрайман. Зеро У сўралувчиларнинг энг икромлисидир!
Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
✅ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРИМИЗ:👇
Telegram | Instagram | TikTok