#Mulohaza
Кўксимга бир нарса тиқилиб қолгандек, қаттиқ тошга ўхшаш бир нарса. Ҳеч чиқиб кетмаяпти. Кўзёшлар ювади десам, на кўзёш юмшатди, бор овозим билан баралла кулай десам ҳам нафи йўқ экан. Буни англатай десам, дилкаш инсон йўқ. “Сен гапир, мен эшитай” деган гапни самимий айтадиган бирини топиш қийин бўлган замонда яшамоқдамиз ёҳуд замонлар оша шундай бўлиб келган.
Аммо шуларга қарамай, мен эмпатиянинг кучига ва эмпатлар мавжудлигига ишонаман. Эътимод қилишдан бошқа чорам ҳам йўқлигидан эмас.
Агар ҳиссий боғлиқлик; маънан ҳамроҳ; қалбидан чуқур жой олганинг; ҳеч қандай манфаатларсиз, талаб ва шартларсиз сенга ўзини бағишлаган; йиғласанг, табассумингга сабаб бўлган, жилмайсанг эса ҳандон кулдирган; ҳеч кимга суяна олмаганингда йелкасини тутган бирининг борлигига, бўлишига умид боғламасанг, қандай умидсиз яшайсан ахир?!
Шуларни ўқир экансан(гарчанд жиддий, ҳиссиёти ўлган бири бўлсанг ҳам), шундай ҳамроҳ, йўлдошга эҳтиёжинг борлигини, албатта, эсга оласан. Одам алайҳиссаломки ҳамроҳга муҳтож эканлар, “Ҳавво*”ларга бўлган эҳтиёж бўлмаслиги имконсиз.
Ушбу байт ҳам келтирилган ёзиқлар муддаосининг айнидир:
“Яшолмайди одам ҳавосиз,
Яшолмади Одам Ҳавосиз”.
* Шу каби ўринларда, хос умумлаштирилган.
Olindi 🤍 / @YaasinUz