🔔
Болалар боғчасидаги суҳбат:Боғчада бир савол берди боғчапа:
«Болалар келинглар ўйлаб кўрамиз,
Дунёда жудаям касблар кўп-а?
Айтингчи улғайгач биз ким бўламиз?»
Шовқин босиб кетти ҳонани тезда,
Аҳир болажонлар ҳали болада.
Боғчапа айтдилар: навбат бор бизда,
Сенчи? Сен ким бўласан айтгин Солиҳа?
«Мен катта бўлсам дуҳтий бўламан,
Жуда кўп ўқийман ,кўп ўйганаман
Оппоқ ҳалатчалай кийиб юяман,
Ёмон болалайга укол қиламан.»
Алишер айтади: «яссом бўяман,
Боғлайни чизаман, тоғлай чизаман.
Соч ўстийиб, соқол қўйиб юяман,
Чиройли қизларни расмин чизаман.
Мадина:»дизайнер бўламан « дейди,
Кўйлаклар чизаман, тикаман дейди,
Ўзим чизган энг чиройли кўйлакни...
Фақат битта ўзим кияман дейди.
Жавоҳир айтади: мен мелиса бўламан,
Мошинамни чироғини виюлатиб юраман.
Безори болаларни жазосини бераман,
Энг муҳими:ҳар куни
Бир ҳил кийим кияман.
Юлдузҳон айтади:мен қўшиқчи бўяман,
Тўйлайга бояман, кўўўп пуй топаман,
Чет эйга бояман, клип ояман.
Мен бутун дунёга машҳур бўяман.
Ҳамма ҳар ҳил касблар айтади:
Ким стилист, ким вайнер дейди.
Баъзилар спортчи, фазогир дейди,
Баъзилар Чет элда ишлайман дейди.
Умида сўзлади: мен катта бўйсам, Энг аввай мен яхши одам бўяман.
Дадамми, онамми ҳуймат қияман,
Онамга ўҳшаган кейин бўяман.
Бир онда ҳамма жим ўйланиб қолди,
Умида орзусин давомин айтди:
Онам ким бўй деса ўша бўяман,
Дадам ким бўй деса ўша бўяман,
Бий умий уяйни ёжи қияман!
Болалардан бири саволин айтди:
Аҳий »одам" деган касб йўқку бизда,
Боғчапа айтдилар:шу касб йўқлиги,
Бизларнинг энг катта муоммомизда!
Қанийди шу қиздай бўлолсайдик биз,
Тақдирга жимгина кўнолсайдик биз,
Боладай беғубор севолсайдик биз,
Айтинг- чи биз қачон одам бўламиз???
Айтингчи биз қачон одам бўламиз????????????????????
Mashallah
@Yosh_onalarga_maslahatlar🤱
@KundaIik_retseptlarim🥘
@Homiladorlik_davri🤰
@OnIayn_daromad💸
@Ogilmi_qizmi👶👧