Хоразм вилоят прокурорининг ўринбосари Х.Р.Норқабилов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.03.2025 йилдаги “Коррупциянинг олдини олиш бўйича ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифаларига” бағишланган кенгайтирилган йиғилишида берилган топшириқлардан келиб чиққан ҳолда вилоят Экология атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасида профилактик йиғилиш ўтказилди.
Ўтказилган йиғилишда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.03.2025 йилдаги кенгайтирилган йиғилишида берилган топшириқлар мазмуни ходимларга тушунтирилиб, бошқарма томонидан коррупцияга қарши курашишда амалга оширилган ишлар ҳамда бу соҳада ишчи-ходимлар томонидан содир қилиниб келинаётган қонун бузилиши ҳолатлари муҳокама қилинди ва келгусидаги вазифаларни белгилаб олинди.
Шунингдек, бошқарманинг “коррупцияга қарши ички назорат” тузилмаси фаолиятини жонлантириш чораларини кўриш, коррупциявий омилларни бартараф этишда ушбу тузилманинг ўрни ва масъулиятини ошириш вазифаси қўйилди.