Бош прокурор ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Б.Кудратходжаев томонидан Наманган вилоятида ўрганишлар давом эттирилди.
Жумладан, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия ва ИИВ Қоровул қўшинлари тизимидаги қатор ҳарбий қисм ва муассасаларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик, хизмат ўталиши ва бунинг учун яратилган шароитлар, ҳарбий техникалар сақланиши аҳволи юзасидан ўрганишлар олиб борилди.
Уларда энергия самарадорлиги, энерготежамкор ускуналардан фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратилди.
Чуст туманидаги “Chust textile” МЧЖ фаолиятида энергия самарадор ускуналардан фойдаланиш аҳволи ўрганилиб, уларнинг имкониятлари ва энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг афзалликлари хусусида тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, ҳарбий тузилмалар ҳудудида амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларига аҳамият берилди.
Бундан ташқари, вилоят қўриқлаш бошқармасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятларнинг олдини олиш ва мониторинг маркази фаолияти ўрганилиб, масъулларга тегишли кўрсатмалар бериб ўтилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook