Forward from: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
❗️Миллий аккредитация тизими жорий этилади
📎 Аввалроқ, Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан жорий этилаётган янгиликлар ҳақида хабарлар эълон қилган эдик.
🔸Уларнинг якунийси эса хусусий тиббиёт ташкилотларини аккредитациялаш соҳаси билан боғлиқ.
📑 Бу ҳақда Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази Тиббиёт ташкилотларини аккредитациялаш бошқармаси бошлиғи Мирзамаҳмуд Шадманов батафсил маълумот берди:
📃 Шунингдек, тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш талаблари ва шартларини халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқади. Бу соҳада хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш ҳам ўз самарасини бериши, шубҳасиз.
📊 Натижада хусусий сектордаги тиббиёт ташкилотларини аккредитациялаш ҳисобига юқори тиббий сифат ва беморлар хавфсизлигини таъминлашнинг асосий воситаси ҳисобланган миллий аккредитация тизими жорий этилади.
🖇 Соғлиқни сақлаш соҳаси кундан кун ривожланиб бораётганини инобатга олиб, тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш бўйича тартибларни доимий такомиллаштириб бориш ҳам кўзда тутилган.
🔹 Аккредитациядан ўтказилган тиббиёт ташкилотлари фаолияти устидан инспекция назоратини олиб боради.
📌 Миллий аккредитациядан ўтиш тиббиёт ташкилотлари учун халқаро аккредитациягаўзига хос тайёргарлик бўлиб хизмат қилиши мумкин.
📑 Тиббиёт ташкилотлари фаолиятининг сифати ва менежментини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий база ишлаб чиқилади.
✅ Буларнинг барчаси тиббиёт ташкилотлари ўртасида соғлом рақобат муҳити шаклланиши, хусусий соғлиқни сақлаш тизими ва умуман, тиббий хизматлар бозорининг ривожланишига хизмат қилади. Асосийси, фуқароларнинг сифатли ва хавфсиз тиббий хизматлар олиш борасидаги манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими яратилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram

— Авваламбор, марказимиз тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш соҳасидаги экспертларни сертификатлашда иштирок этади.