•Бу кеча очилди етти осмон дарвозаси,
Бир нафас топшир ўзингни Ҳаққа, бўл парвонаси.
Қолган умригни ажабмас топсанг ушбу тун, рафиқ!
Ўтди умринг, кетди давринг, сан анинг бечораси.
Тутма ожиз ким ўзингни, қил ибодат то саҳар,
Зикру тасбеҳу намоз, биз бандалар шукронаси.
Қанча-қанча кунларинг ҳою ҳавасла ўтди, бас!
Ушбу тун қилган фиғон бўлғай гуноҳлар чораси.
Ўтди ўйин - кулгу бирла, бўлди зоеъ шунча йил,
Бўлсин ушбу дам санинг ўтган кунинг дурдонаси.
Қандайин бедор бўлурман то саҳар, дема бу кеч,
Ошиқ бул шаб эрур маъшуқининг хилхонаси.
Толибо, сан ҳам бароат кечаси бедор бўл,
Шояд ўлса бул уйинг, ошиқ уйин андозаси.
©Факиха م
@Xikmatlarr_uz