Forward from: Aktam XAITOV | rasmiy kanal
☑️ OʻzLiDeP йил дастури лойиҳаси муҳокамасида ўз таклифлари билан фаол иштирок этади
ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда шу кунларда мамлакатимиз жамоатчилиги, жумладан, ЎзЛиДеПнинг барча фаоллари Президентимизнинг “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Aтроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга ошириш бўйича Давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони лойиҳасини катта қизиқиш билан ўқиб-ўрганаётгани қайд этилди.
Мазкур дастур лойиҳасидаги ҳар бир вазифа халқимиз ҳаётини янада фаровонлаштириш, мамлакатимиз салоҳиятини оширишга йўналтирилгани, устувор йўналишлар бўйича жорий йил учун белгиланган амалий чора-тадбирлар Янги Ўзбекистонни барпо этиш мақсадида саккиз йил аввал бошланган ислоҳотларнинг мантиқий давоми экани таъкидлаб ўтилди.
Энг муҳими, лойиҳада назарда тутилган атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” борасидаги вазифалар партиямизнинг сайловолди дастуридан ўрин олган кўплаб ташаббуслар ва ғоялар билан муштараклиги, лойиҳадаги чора-тадбирлар партиямиз электорати манфаатларига уйғунлиги эътироф этилди.
“Ўзбекистон-2030” стратегияси амалга оширилиши учун масъулиятни зиммасига олган партиямиз давлат дастури лойиҳаси ҳар жиҳатдан мукаммал ишланиши ва қабул қилиниши учун бор имкониятини ишга солади. ЎзЛиДеП, унинг Қонунчилик палатасидаги фракцияси, маҳаллий кенгашлар депутатлари, партиянинг барча тузилмалари ходимлари ва фаоллари давлат дастури лойиҳасини янада такомиллаштириш бўйича ўз таклиф-тавсияларини илгари суриб, ушбу жараёнда фаол иштирок этади.
@a_xaitov