Хуан Рулфо
Ёдингдами?
Гомес Урбано ёдингдами? Дон Урбанонинг ўғличи? Анави, ўзимизда байрамларда қўғирчоқ томошаси кўрсатган Димаснинг неварасичи? У ҳатто жон таслим қила туриб ҳам: “Иблис, баттоликда жонинг узилсин”, дея ифода этган, эсладингми? Юқимли тумов тарқалган вақтларчи? Ўшандан бери не-не сувлар оқмади, ўн беш йиллар бўлдиёв, ундан каммас. Ҳа сен уни эслайсан ҳойнаҳой. Биз уни “бобо” ҳам дердик, чунки унинг иккинчи ўғли Фиденсио Гомеснинг икки қизи бўларди – ў-ҳў қанақанги таннозлар: бириси паст бўйли, қорачагина, унга ярамас лақаб илашганди: Қайирма этак; униси эса – дароз, оёқлари узун, мовий кўз, ҳатто унинг отаси бошқа деган миш-миш тарқалганди. Касалманд эди, тутқаноқмикан. Эслайсанми, черковда ибодат маҳали меърож вақти келган пайт “тап” этиб ташлаб қолар, бутун ибодат оёғи осмондан келиб, унинг на йиғлаётганини, на хандон отаётганини билиб бўлмасди; ташқарига олиб чиқиб, ширин сув бергунча ўзини босолмаган вақтлари ҳам бўлганди. У кейинчалик мескал агава экинзорлари эгаси Лусио Чикога турмушга чиққанди, эслайсанми, дарё юқорисида Тедолусонинг зиғирёғ чиқарадиган мойжувози жойлашган тарафдаги, бу экинзорларни сен биласан, аввалари Либрадога қарашли эди.
Бизда унинг онасини Юзини Тескари қилсин дейишар, қачон қарам бир можорага аралашган: гоҳ буниси, гоҳ унисига илакишган. Илакишдими вассалом – шубҳасиз баҳра топарди: Яратган ё ўғил, ё қиз ато этарди. Унинг пулларини ҳисобсиз дейишарди, бироқ борини дафн маросимларига сарфлаган экан: болалари турмасди, кўзи ёриди – қабрга қўярди. Ҳар бирини мусиқа садолари билан дафн қилар, қўшимчасига роҳибларни чорлар, улар йўл бўйи “Шукурким”, “Ибодат саноси” ва яна анави биласами: “Парвардигор, гўдак қалбин фариштадек эт қабул” кбаби ибодат қўшиқларини куйлаб боришарди. Ўшандан буён у касодга учраганди – маросимлар роса қимматга тушарди: йўқловга қўйилган ичимликлар харажати ўзи осмон қадар. Унинг иккита боласигина тирик қолганди: Урбано ва Наталия. Аёл камбағаллашиб қолганда дунёга келганидан, уларни униб ўстириш насиб қилмаганди ва сўнги кўз ёриш пайти қазо қилганди, ўшанда деярли элликлар атрофидаги кампир эдиёв.
Сен уни танимаслигинг мумкинмас, жанжалкаш, мижғов аёл эди; бозорга борса албатта савдогарлар билан жиққа-мушт бўларди: помидорларнинг нархи осмон деб қий-чув кўтаради: “Терини шилаяпсизлар”, – тинчитиб бўлмайди, туғилганингга пушаймонсан. Мол-давлатидан айрилгач эса, ахлатхоналар, ювинди ўралари аро тимирскиниб қўлига тушгани: қайда пиёз қатлами, қайда қайнатилган ловия тизимчаси, қайда шакарқамиш бўлакчасини териб: “Ҳеч қурса болаларим ширинлик таъмини билсин” дея санғирди. Айтганимдай улардан иккитасигина ҳаёт эди. Сўнгра тез орада ўзи ҳам бандаликни бажо қилди.
Урбано Гомес эса биз қатори, бўлса олти ойлик катта эди. У чиллакни қойиллатарди, шумликда ҳеч ким олдига тушолмасди: доғда қолдириш, олиб қочишда учига чиққанди. Унинг бизга чиннигулларни сотгани эсингдами, биз каллаварамлар ҳам сотиб олганмиз, нега дейдиган одам йўқ, ўзимиз ўрмонга чопқиллаб қучоғимиз тўлгунча тераверсак бўларди. Мактаб ҳовлисида манго дарахти ўсарди, шу десанг, у пишиб етилмаган манголарни узиб бизга пулларди. Ёким мактаб қоровули ёймасидан силлиқ қалампирлар ва апелсинларни икки сентовога олиб, бизга бешга пулларди. Ўқувчилар халтасида нималарни ташмоқлаб юрмасди-я: рангдор олчи ошиқлар, пирилдоқлар, ҳуштаклар, ҳатто узоққа учолмаслиги учун оёғига ип боғланган яшил тус қирсилдоқ-тиллақўнғизлар. Мана шу бор ашқол-дашқолларни қўйиб лоторея ўйнатардида, бизни ҳисобимизга тадбиркорлик қиларди. Қани, ёдингга тушдими?