Forward from: Расмий хабарлар I Официальные новости
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
✅ Осиё тараққиёт банки томонидан 25 йил муддатга 125 миллион АҚШ доллари миқдорида қарз ажратилиши маъқулланган
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзсувтаъминот"АЖ Ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов маълум қилди.
⚫️Осиё тараққиёт банки иштирокидаги “Иқлим технологиялари орқали сув ресурсларини бошқаришни ривожлантириш” лойиҳасининг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:
⚫️йирик сув иншоотлари ва магистрал қувурларга 4,8 мингта ҳисоблагичларни ҳамда 2,8 мингта телеметрия тизимларини ўрнатиш ҳисобига ишлаб чиқарилган ичимлик сувининг аниқ ҳисобини юритиш;
⚫️12,7 мингта сув иншоотлари ҳамда 80 минг километр ичимлик ва оқова сув тармоқларининг рақамли харитасини жорий этиш орқали инфратузилмани янгилаш ишлари самарадорлигини ошириш;
⚫️5,1 миллион истеъмолчини қамраб олган биллинг тизимини такомиллаштириш, сув таъминоти корхоналари молиявий ҳисоботининг халқаро стандартларига ўтиш ва консолидациялашган ҳисоб-китобини юритиш;
⚫️республика ва 14 та ҳудудий сув таъминоти корхоналарида ягона ситуацион марказ ташкил этиш орқали аварияларни тезкор бартараф қилиш тизимини жорий этиш кўзда тутилган.
📌 Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк