❓Ассалому алайкум утоз. бизда бир нечта ходим таътилга чиқмоқчи эмас, бошлиқ ҳам рози. Шу таътилларини касаба уюшмаси билан келишиб пулли компенсацияга алиштирсак бўладими?
©️Саволга берилган жавоблар Шавкатжон ХАМРАҚУЛОВ ҳамда Шерзодбек ТОЛИБОВ ҳамкорлигида тайёрланди.
🚫Йўқ мумкин эмас, аввалги йиллар учун таътилларнинг барча кунларини компенсация қилиб бўлмайди. Қолаверса таътилларни компенсацияга алмаштириш масаласини кўриб чиқиш (жумладан келишиш) касаба уюшмасларининг вазифаси эмас. Компенсацияга алмаштириш иш берувчи ва ходим ўртасида ҳал этилади.
⚠️Ҳар йилги меҳнат таътилларини бериш иш берувчининг мажбурияти, ходимнинг ҳуқуқи, лекин бу ҳуқуқ хоҳлаган субъектив истак билан таътилга чиқмаслик ҳуқуқини бермайди.
⚖️Ходим ҳар бир йилда камида меҳнат таътилининг энг оз 21 календар кунидан иборат муддатидан (МК 217-м.) ёки 1-2-ругуҳ ногирони бўлса ёхуд 18 ёшга тўлмаган шахс бўлса асосий узайтирилган 30 календар кунидан иборат муддатида (МК 218-м.) асл ҳолида фойдаланиши шарт.
✅Жорий йилда таътилни тўлиқ бериш имкони бўлмаган ҳолларда, ходимнинг розилиги билан таътилнинг 14 календар кунидан ортиқ бўлган қисми кейинги иш йилига кўчирилиб, шу йили ундан албатта фойдаланилиши лозим (МК 230-м. 2-қ.). Булар императив нормалар, яъни қатъий белгиланган талаблар бўлиб бунга албатта риоя қилиш мажбурийдир.
⚠️Шунинг учун буни ходим ва иш берувчининг келишуви, касаба уюшмаси розилиги билан ҳам ўзгартириш мумкин эмас. Ходим ҳам иш берувчи ҳам бу талабларга зид талабларни қўйиши ғайриқонуний ҳисобланади.
☂️Ўтган йиллар таътилларининг фақат энг оз муддатидан (21 календар кунидан) ортиқча қисми учунгина пуллик компенсация тўланиши мумкин (МК 234-м. 2-қ.).
👉Сиз назарда тутаётган вариантни амалга оширишнинг ягона йўли – бу ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда унга фойдаланилмаган аввалги йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсацияларни тўлиқ тўлаб бериш (МК 234-м. 1-к.).
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g