Аҳоли саломатлиги йўлида
Ўрта Чирчиқ туман кенгаши ташаббуси билан Тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида аҳоли учун "Саломатлик-туман бойлик" лойиҳаси доирасида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди.
Лор, педиатр, офталмолог, онколог, эндокринолог, кардиолог, гинеколог, терапевт, уролог, невропатолог каби ўндан ортиқ йўналишдаги шифокорлар томонидан ва УТТ текширувларидан 400 нафар аҳоли тиббий кўриждан ўтказилди.
Текширувда турли хасталиклари борлиги аниқланган аёллар тегишли муолажалардан ўтказилди ва даволанишлари учун зарур тавсиялар, бир гуруҳ аёлларга эса бепул даволаниши учун йўлланмалар берилди.
Ушбу жараёнда 330 нафар аҳолида турли касалликлар аниқланиб, уларнинг 150 нафарига амбулатор даволаниш бўйича тавсиялар, 17 нафарига стационар шароитда даволанишга йўлланмалар ва 45 нафарига дори-дармонлар берилди.
Telegram | Facebook