Энди фуқаро ва оилавий поликлиника ўртасида битим тузилади
Бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатувчи ташкилот ва унга бириктирилган фуқаролар ўртасида битим имзоланиши белгиланди. Бу бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тегишли буйруқ қабул қилинган.
Мазкур ҳужжат билан эндиликда оилавий поликлиникалар ва унга бириктирилган фуқаролар, чет эл шунингдек, фуқаролиги бўлмаган шахслар ўртасида тузиладиган битим шакли тасдиқланган.
Битимга кўра, аҳолига:
▪️ соғлом турмуш тарзига риоя этиш;
▪️ ўз тиббий саводхонлигини ошириш;
▪️ шифокор кўрсатмаларига амал қилиш;
▪️ профилактик ва скрининг кўриклардан белгиланган муддатларда ўтиш талаблари қўйилади.
Оилавий шифокор эса қуйидагилар юклатилади:
▪️ аҳолини белгиланган тартибда қабул қилиш ва маслаҳат (ёки йўлланма) бериш;
▪️ тиббий хизматларни ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ ҳажмда кўрсатиш;
▪️ дори воситаларини тўғри тайинлаш;
▪️ касалликларни эрта аниқлаш, соғломлаштириш тадбирларини амалга оширишдир.
Telegram | Facebook