Сурхондарё вилояти прокуратурасида ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида "Очиқ эшиклар куни" тадбири ташкил этилди.
Тадбирда вилоятнинг Термиз шаҳри ва туманларидан 50 нафардан ортиқ мактаб ўқувчи ёшлари, устоз ва мураббийлари ҳамроҳлигида иштирок этди.
Вилоят прокурорининг ўринбосари И.Қосимов ўқувчи ёшлар билан самимий мулоқоти давомида тарбиявий масалалар бўйича фикр ва мулоҳазаларини билдириб, ёшларни доимий ўқиб изланишлари, касб-ҳунар ўрганишлари зарурлиги таъкидланди.
Ёшларга "Ибрат" номли видеолавҳа намойиш этилиб, эсдалик совға тариқасида бадиий адабиётлар топширилди.
Ўқувчи ёшларга вилоят прокуратураси фаолияти яқиндан таништирилди.
Сўнгра, вилоят болалар кутубхонаси, Термиз шаҳридаги диққатга сазовор жойлар - Археология музейи ҳамда Ҳайвонот боғларига саёҳат ташкиллаштирилди.
Бу каби тадбирлар тизимли равишда ўтказиб борилади.