Узун туман прокуратураси ташаббуси билан ЖИБ туман суди томонидан тумандаги педагогика коллежида сайёр суд мажлиси ўтказилди.
Узун тумани Пробация гуруҳи ҳисобида 328 нафар маҳкум жазо муддатини ўтаётган бўлиб, шундан 73 нафари озодликдан чеклаш, 73 нафари ахлоқ тузатиш жазосини ўтаётганлар, 26 нафари муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинганларни ташкил этади.
Сайёр судда пробация рўйхатида турувчи 95 нафар жазо муддатини ўтаётганлар қатнашди.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан тузалиш йўлига ўтган, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган, меҳнатга ижобий ёндашиб, жазони ўташ тартиби ва қоидаларига қатъий амал қилиб келаётган 7 нафар маҳкумлар жазодан ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод этилган бўлса, 2 нафар маҳкумни жазоси суд чекловларига амал қилмаганлиги сабабли озодликдан маҳрум этиш жазосига алмаштирилди.