Божхона институтига ҳужжат топширган ёшлар жисмоний тайёргарлик синовларини топширмоқда
Шу кунларда Божхона институтига ҳужжат топширган ёшлар жисмоний тайёргарлик синовларидан ўтмоқда. Шу муносабат билан Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан Термиз шаҳридаги "Алпомиш" спорт мажмуасида номзодлардан жисмоний тайёргарлик бўйича имтиҳон қабул қилинди.
Синовлар давомида ўғил болалар учун турникда тортилиш, 3 километр ва 100 метрга югуриш мезонлари бўйича баҳолаш ўтказилди. Қизлар эса 1 дақиқада комплекс машқлар бажариш, 1 километр ва 100 метрга югуриш бўйича имтиҳон топширди.
Таъкидлаш жоизки, мазкур синовлар номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш, уларнинг профессионал фаолиятга тайёрлигини аниқлаш мақсадида ташкил этилмоқда.