Элдор Арипов Малайзия билан ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларига алоҳида урғу қаратдиЖорий йилнинг 21 январь куни Куала-Лумпур шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) директори Элдор Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси "Мулоқотдан - ҳаракат сари: Ўзбекистон ва Малайзия стратегик ҳамкорлик йўлида" мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этди.
Давра суҳбатида Малайзия Парламентининг "Дўстлик гуруҳи", Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат бошқаруви миллий институти, Дипломатия ва халқаро муносабатлар институти, Осиё стратегияси ва етакчилик институти, Хадхари Ислом институти ва Жануби-Шарқий Осиёнинг терроризмга қарши кураш минтақавий маркази ходимлари иштирок этди.
Ўзбекистон томонидан СМТИ, Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти, "Тараққиёт стратегияси" маркази, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Иқтисодиёт ва молия, Олий таълим, фан ва инновациялар, Қишлоқ хўжалиги вазирликлари экспертлари иштирок этди.
СМТИ раҳбарининг сўзларига кўра, савдо-инвестициявий ҳамкорлик жадал ривожланмоқда. Сўнгги йилларда икки томонлама товар айирбошлаш ҳажми 2,5 баробарга ошди, Ўзбекистон ҳудудида Малайзия капитали иштирокидаги қўшма корхоналар сони 37 тага етди.
Давра суҳбати якунида СМТИ ва СХТИ ўртасида 2025 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режаси имзоланди. Ушбу режа икки мамлакат таҳлилий марказлари ўртасида шериклик ва мунтазам ишчи алоқаларни йўлга қўйишни назарда тутади.
https://t.me/hudud_inform