#РУҲИЯТ
📝✨ ЖУМЪА
Бугун жумъа дея кўнгиллар интиқ,
Бомдоддан бошлабоқ масжидга шошар...
Кунларнинг улуғи,
файзи ҳам ортиқ,
Жамоат савоби
тоғлардан ошар.
Икки ракъат суннат бомдод намози,
Бори дунёлардан афзал, йўқ қиёс.
Фарзининг савобин тортмас тарози,
Аллоҳ насиб этса, жаннатдир, холос...
Зикр-у саловотдан толмас қалбу тил,
Фикру ёдим фақат қилмоқ ибодат.
Дуо қабул бўлар бир соат бордир,
Ин шаа Аллоҳ, уни топарман албат.
Беҳуда ишлар-у, бекорчи гап-сўз,
Бугун асло-асло, жоиз эмасдир.
Саждага ва ёки кўкка боқар кўз,
Ҳаттоки нигоҳлар бир сўз демасдир...
Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад,
Алайҳис-салоту васаллам доим,
Масжидга борайлик эй, дўстим Аҳмад,
Жумъа намозига бўлайлик қоим...
23/06–2023й.
🕊Шаҳобиддин Одил✍
@Shahobiddin_Odil
📝✨ ЖУМЪА
Бугун жумъа дея кўнгиллар интиқ,
Бомдоддан бошлабоқ масжидга шошар...
Кунларнинг улуғи,
файзи ҳам ортиқ,
Жамоат савоби
тоғлардан ошар.
Икки ракъат суннат бомдод намози,
Бори дунёлардан афзал, йўқ қиёс.
Фарзининг савобин тортмас тарози,
Аллоҳ насиб этса, жаннатдир, холос...
Зикр-у саловотдан толмас қалбу тил,
Фикру ёдим фақат қилмоқ ибодат.
Дуо қабул бўлар бир соат бордир,
Ин шаа Аллоҳ, уни топарман албат.
Беҳуда ишлар-у, бекорчи гап-сўз,
Бугун асло-асло, жоиз эмасдир.
Саждага ва ёки кўкка боқар кўз,
Ҳаттоки нигоҳлар бир сўз демасдир...
Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад,
Алайҳис-салоту васаллам доим,
Масжидга борайлик эй, дўстим Аҳмад,
Жумъа намозига бўлайлик қоим...
23/06–2023й.
🕊Шаҳобиддин Одил✍
@Shahobiddin_Odil