ИҚТИСОДИЁТДА ХУСУСИЙ СЕКТОРНИНГ АҲАМИЯТИ ЯНАДА ОШИРИЛАДИ
✍️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 февралдаги "Иқтисодиётда рақобатни ривожлантириш ва хусусий секторнинг ролини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони (ПФ-35-сон) қабул қилинди.
Фармон билан эксклюзив ҳуқуқ тушунчаси киритилмоқда;
✍️ Берилган мутлақ ҳуқуқ эксклюзив ҳуқуқ сифатида тан олинади, агар у қуйидаги асосларда тақдим этилган бўлса:
❗️ Шу билан бирга, танлов (тендер) асосида берилган лицензиялар (рухсатномалар) эксклюзив ҳуқуқ сифатида ҳисобланмайди.
✍️ 2025 йил 1 апрелдан бошлаб, эксклюзив ҳуқуқ хўжалик юритувчи субъектларга қонунлар ва Президент фармонлари асосида фақат 3 йилгача бўлган муддатга қуйидаги мақсадлар учун берилади:
🔎 Рақобат қўмитаси ваколатли давлат органи сифатида мазкур йўналишдаги фаолиятини изчил давом эттиради.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz

Корхоналарга муайян товар (хизмат)ларни ишлаб чиқариш (кўрсатиш) ёки реализация қилиш ёхуд сотиб олиш учун қонунчилик ҳужжатлари билан истисно тариқасида (якка тартиб) берилган рухсатнома (лицензия) асосида тақдим этилган мутлақ ҳуқуқ.
✍️ Берилган мутлақ ҳуқуқ эксклюзив ҳуқуқ сифатида тан олинади, агар у қуйидаги асосларда тақдим этилган бўлса:
🔘қонунчилик ҳужжатларига билан истисно тарзида берилган рухсат (ҳуқуқ);
🔘умумий тартибдан ташқари равишда тақдим этилган якка тартибдаги лицензия (рухсатнома).
❗️ Шу билан бирга, танлов (тендер) асосида берилган лицензиялар (рухсатномалар) эксклюзив ҳуқуқ сифатида ҳисобланмайди.
✍️ 2025 йил 1 апрелдан бошлаб, эксклюзив ҳуқуқ хўжалик юритувчи субъектларга қонунлар ва Президент фармонлари асосида фақат 3 йилгача бўлган муддатга қуйидаги мақсадлар учун берилади:
🔝конституциявий тузумни, аҳолининг соғлиғини, Ўзбекистон мудофаа қобилиятини, давлат ва жамоат хавфсизлигини ҳамда жамоат тартибини таъминлаш;
🔝табиий офатлар, ҳалокатлар ва эпидемияларга қарши чоралар кўриш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш.