#ХАЛҚАРО_ИЛМИЙ_АНЖУМАН
“Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизатсиясида тутган ўрни” мавзусидаги халқаро илмий анжумани ўз ишини бошлади.⏺️Бугун, 17 октябрь куни Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида “Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизатсиясида тутган ўрни” мавзусидаги нуфузли халқаро анжуман бошланди.
🗣Тадбирда Туркия, Қатар, Миср, Бирлашган Араб Амирликлари, Ҳиндистон, Қирғизистон каби дунёнинг 10 мамлакатидан 50 дан ортиқ нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, дин арбоблари, муфтийлар ва таниқли уламолар иштирок этмоқда.
💬Маълумот ўрнида мазкур анжуман Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 августдаги “Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги 292 сонли Қарорига кўра халқаро илмий анжуман ўтказиш ташаббуси доирасида ташкил этилди.
Telegram |
Facebook |
Termiziy.uz |
Instagram |
YouTube