Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Рамазонга 1️⃣ кун қолди, ёки қолмади... Қалблар интиқликка тўлган ана шу дамларда, Рамазон бўйи биз муҳтож бўладиган бир сифатни эслаш, имкон қадар шундай сифатли мўминлардан бўлиш учун ҳаракат қилишимиз зарур.
Биродарим, сахий бўлинг. Зеро, Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло сахий зот, сахий бандаларини яхши кўради. Аллоҳ таоло ўзини васфлаб шундай деган: «Ҳақ подшоҳ бўлмиш Аллоҳ
бирон ишни беҳуда қилишдан узоқдир. Арш эгаси бўлган саховатли Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ» (Мўъминун, 116).
Пайғамбаримиз ёки саҳобийнинг сўзи эканида ихтилоф қилинган ривоятда бундай дейилади: «Аллоҳ таоло ҳаё ва саховат соҳибидир. Бандаси қўл кўтариб дуо қилса, қўлини бўш
қайтаришдан ҳаё қилади».
📎Бизларга ўрнак ва намуна бўлган муҳтарам зотлар — пайғамбарларнинг барчаси олийжаноб ва саховатпеша бўлганлар. Уларга Аллоҳнинг салавоту саломлари бўлсин.
✏️Саҳобалар Набий саллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Эй Расулуллоҳ, энг сахий инсон ким?» деб сўрадилар. У зот: «Аллоҳ наздида энг сахийингиз энг тақводорингиздир», деб
жавоб бердилар. Саҳобалар: «Буни назарда тутмаган эдик», дедилар. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Ота-боболари сахий бўлган сахий зот Юсуф ибн Яъқуб ибн Исҳоқ ибн Иброҳимдир. Дарҳақиқат, унинг ўзи ҳам, ота-бобоси ҳам Аллоҳнинг пайғамбарлари бўлишган», дедилар.
Пайғамбаримиз ҳам сахий инсон эдилар ва умматларини ҳам сахий бўлишга ўргатдилар. Саҳродан бадавий араблар келиб, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг
олийжаноб ва саховатпешалигини кўрар, сўнг ўз қабиласига бориб: «Эй қабиладошларим, Исломга киринглар. Мен Муҳаммадни камбағалликдан қўрқмай бор-йўғини бераётганини кўрдим», дер эди.
Пайғамбаримиз ўта сахий эдилар. Бизларга ўрнак ва намуна бўлган муҳтарам зотлар — пайғамбарларнинг барчаси ҳам саховатпеша бўлишган. Зеро, Раббимиз субҳонаҳу ва таоло сахий зотдир. Унинг исмларидан бири «карим», яъни саховатпешадир.
📎Биродарлар, келинг, солиҳ инсонлар изидан бориб, биз ҳам саховатли бўлайлик.
✅Имконингиз борми, Рамазон олди муҳтожларга имкон қадар бозорлик қилиб беринг, бутун рамазон тутган рўзаларию- ибодатларидан ҳосил бўлган савобларга шерик бўласиз. Имконингиз йўқми, унда имконим бўлса албатта қилардим, Роббим, деб ният қилиб ажрланинг, Аллоҳ сизни ҳам шундай амалларга муваффақлардан қилсин, амин🌷