Forward from: Urgut sadosi gazetasi
#Долға
Тақдимотда иштирок этганлар "Долға" китоби ҳақида илиқ фикрлар билдириб, унда битилган шеърлардан намуналар ўқидилар.
Тадбирда иштирок этган шоирнинг оила-аъзолари, ота-оналари, устозлари эътироф этилиб, умидли истеъдод соҳибини тарбиялаб, жамиятга тайёрлаб берганликлари алоҳида эътироф этилди.
Университет талабалари китобда битилган шеърлардан ўқиб бердилар.
Тадбир сўнгида шоирнинг ўзи сўз олиб, миннатдорчилик билдирди ва шеърларини ёддан ўқиб, тадбирга файзли якун ясади.
@Urgutsadosigazetasi
СамДУ Ургут филиалида истеъдодли ёш шоир Қуддус Асаднинг Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан чоп этилган шу номли китоб тақдимоти бўлиб ўтди.Тақдимотда, филиал директори Қувондиқ Ярашев, «Самарқандим» журнали бош муҳаррири, “Олтин қалам“ миллий мукофоти совриндори Фарруҳ Ҳамроев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд бўлими раҳбари Тошпўлат Тугалов, Тилларни ўқитиш методикаси кафедраси доценти Акбар Асроров ва "Ургут садоси" газетаси мухбирлари иштирок этишди.