Forward from: Raqobat qo‘mitasi
➖ РАСМИЙ МУНОСАБАТ ➖
🔵 Ижтимоий тармоқлар орқали туроператор томонидан (Mango travel) вояга етмаган шахслар иштирокидан фойдаланган ҳолда “Умра” хизматлари рекламаси жойлаштирилган ва бу ҳолат кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлмоқда.
✈️ Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаатлар бўйича қуйидагиларни маълум қилади:
📄 Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 октябрдаги 668-сонли қарори билан тасдиқланган “Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги низомида фаолиятини лицензиялаш бўйича талаблар белгиланган бўлиб, унга кўра вояга етмаган фуқароларга хизмат кўрсатмаслик белгиланган.
✈️ Шунингдек, “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддасида ҳам вояга етмаганларнинг рекламада иштирокидан фойдаланишдаги тақиқланган ҳолатлар ва бунинг жавобгарлик шартлари белгиланган.
Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, Рақобат қўмитаси томонидан ушбу ҳолат юзасидан амалда белгиланган тартибда ўрганиш ишлари олиб борилаётганлигини маълум қиламиз.
✔️ Ишни кўриб чиқиш якунлари юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.
Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz
веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X