Forward from: Shahnoza Soatova blogi
Тирик аруз
Замонамизнинг буюк шоирлари Сирожиддин Саййид ва Мирзо Кенжабек "Шеърият чорлови" номли челленжни бошлабдилар: ўзларининг аруздаги гўзал ғазалларини ўқимоқдалар. Ушбу тадбир яқинда Ёзувчилар Уюшмаси томонидан чоп этилган "Ғазали ғизоли" китоби тақдимоти мақсадида ташкиллаштирилгани айтилмоқда. Баёзга аруз ҳадисини устозлардан яхши олган ёш, истеъдодли шоир Рустам Мирвоҳид томонидан тартиб берилган. Китобда замондош шоирларимизнинг аруздаги ғазаллари ўрин олган. Бугунги кунимизнинг долзарб масалалари ва азалий мавзулар ёнма-ён, бир китобда, мумтоз аруз вазнида жуда бошқача янграмоқда. Ҳар муаллиф иккитадан ғазал ўқимоқда.
Баҳам кўрдим, баҳра олинг, бу ҳар куни ҳам бўлаверадиган мушоара эмас!
@shahnozxon