Наманганда Матбуот уйи фойдаланишга топширилди
Матбуот уйи қайта таъмирланиб, журналистлар, интернет нашрлари муҳаррирлари, нашриёт ва бошқа республика ОАВ вакилларининг фаолият олиб боришлари учун замонавий шарт-шароитлар яратиб берилди. Ана шу муносабат билан тантанали тадбир ташкил этилиб, унда вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шавкат Абдураззақов иштирок этди.
Матбуот уйини қурилиш-таъмирлаш ишлари учун 2,6 миллиард маблағ йўналтирилиб, замонавий мебеллар ўрнатилди.
@prezidentogloni