#Тайинлов
Рахмонжон Мамадалиев Наманган шаҳар ҳокимининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинландиМамадалиев Рахмонжон Бахром ўғли 1992 йили Наманган шаҳрида туғилган. 2017 йили Наманган Давлат университетини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2015 йилда Наманган вилояти ҳокимлигининг Наманган ҳақиқати газетасида бошлаган.
У 2019 йилдан ҳозирги вақтга қадар Наманган вилояти ҳокимлигининг ахборот хизмати шўъбаси етакчи мутахассиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Мамадалиев Рахмонжон шаҳар ҳокимининг 2023 йил 21 сентябрдаги қарори билан Наманган шаҳар ҳокимининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.
Мазкур тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси хулосасига кўра амалга оширилди.
Маълумот учун, ҳокимнинг матбуот котиби ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчи сифатида лавозим ва мақом жиҳатидан ҳоким ўринбосари даражасига тенглаштирилади.👇👇ТЎЛИҚ 👇👇
https://telegram.me/+2TDJY5V2L_00NDNi