PAYKENT.UZ


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Бухоро вилояти Қоракўл, тумани Имом хатибларининг расмий диний - маърифий канали
paykent.uz

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter




Forward from: PAYKENT.UZ


Forward from: PAYKENT.UZ
Мусулмоннинг мусулмондаги ҳақлари

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим:
«Мусулмоннинг мусулмонда бешта ҳаққи бор:
1. Саломига алик олиш;
2. Беморнинг ҳолидан хабар олиш;
3. Жанозасида қатнашиш;
4. Таклиф қилса бориш;
5. Акса уриб, «Алҳамдулиллаҳ» деса, «Йарҳамукаллоҳ», деб жавоб қайтариш».
Имом Бухорий ривоят қилган.


⭐️⭐️➖➖➖➖➖⭐️🌟

@Poykenduz


Forward from: PAYKENT.UZ
ХАТО ҚИЛИШДАНМАС, УНИ ТАКРОРЛАШДАН ЧЎЧИНГ

Талабаларга сабоқ бераётиб Альберт Эйнштейн доскага қуйидагиларни ёзди:
9 х 1 = 9
9 x 2 = 18
9 x 3 = 27
9 x 4 = 36
9 x 5 = 45
9 x 6 = 54
9 x 7 = 63
9 x 8 = 72
9 x 9 = 81
9 x 10 = 91
бирдан аудиторияда ғалаён бошланиб кетди, сабаби, Эйнштейн хато қилган эди.
Тўғри жавоб: 9 × 10 = 90
Шогирдлари унинг устидан кулишни бошлашди.
Эйнштейн бироз сукут сақлаб бундай деди:
– Тўққизта саволга тўғри жавоб ёзганимга қарамай, мени ҳеч ким олқишламади.
Аммо биргина хатога йўл қўйишим билан ҳамма устимдан кулишни бошлади.
Бу эса, инсон қанчалик таниқли ва машҳур бўлишига қарамай, жамият унинг кичкина бўлса ҳам хатосига эътибор беришини кўрсатади.
Боз устига, бу уларга ёқади ҳам.
Шунинг учун ҳам танқид орзуларингизни вайрон қилишига йўл қўйманг!
Ҳеч қачон хато қилмайдиган ягона инсон – бу ҳеч нарса қилмайдиган инсондир!

🕌Сайидов Тўлқин Расул ўғли
🕌Мир Араб мадрасаси талабаси

@Poykenduz


Forward from: PAYKENT.UZ
ㅤㅤㅤㅤㅤ
ㅤㅤ صَـوْتُ الْـبُـلْـبُـلِ

ㅤ ㅤ ㅤ•Булбул овози•


•الْـبُـلْـبُـلُ يُـغَـنِّـي : يُـحِـبُّ الْـحُـرِّيَّـةَ


•Булбул куйлайди: у озодликни яҳши кўради.

•يُـعْـجِـبُـهُ الْـهُـدُوءُ وَ الـسُّـكُـونُ، وَسْـطَ الـلَّـيْـلِ

•Туннинг ўртасида сокинлик ҳамда ҳотиржамлик унга [булбулга] ҳуш ёқади.

•فَـوْقَ الـشَّـجَـرِ، وَسْـطَ الـلَّـيْـلِ، يُـغَـنِّـي

•У [булбул] дарахтнинг устида туриб туннинг ўртасида куйлайди.

•الـنَّـاسُ تَـسْـمَـعُـهُ، تَـقُـولُ: اللّٰه!

•Одамлар уни тинглайдилар ҳамда айтадиларки: Аллоҳ деб.

•كُـلُّ مَـنْ صَـوْتُـهُ جَـمِـيـلٌ، كَـأَنَّـهُ بُـلْـبُـلٌ.

•Овози гўзал бўлган ҳар бир инсон гўёки булбулга ўҳшайди.

•صَـوْتُ الْـبُـلْـبُـلِ: أَحْـسَـنُ صَـوْتٍ

•Булбулнинг овози энг гўзал овоздир.

ㅤㅤㅤㅤ
🕌Сайидов Тўлқин Расул ўғли
🕌Мир Араб мадрасаси талабаси

@Poykenduz


Forward from: PAYKENT.UZ
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Аёлнинг умри давомида доим химоячиси бўлади.
Уни заифа деб ўйламалик азиз эркаклар.
🕌Сайидов Тўлқин Расул ўғли
🕌Мир Араб мадрасаси талабаси

💻PAYKENT.UZ


Forward from: MIRARABMADRASA.UZ | Расмий канал
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📔 Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман ✍️

1. Албатта, Биз у(Қуръон)ни Лайлатул Қадр да туширдик.
2. Лайлатул Қадр қандоқ нарса эканини сенга нима билдирди?
3. Лайлатул Қадр минг ойдин яхшироқдир.
4. Унда фаришталар ва Руҳ Роббилари изни билан барча ишлар учун тушадир.
5. У то тонг отгунча салом бўлиб турадир.

(Қадр сураси)

(Тафсири ҳилол китобидан)

🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
🌐 t.me/mirarabmadrasaofficial


Forward from: Naqshband.uz
​​​​​​#РАМАЗОНИЙ_ТАВСИЯЛАР

• ҒАНИМАТ

• Рамазон кириши билан:
1. Беҳуда гаплар ўрнига зикрни кўпайтиринг!
2. Аллоҳ берган неъматларига шукрни кўпайтиринг!
3. Кўп еманг!
4. Кўп ухламанг!
5. Кўчага зарурат бўлмаса чиқманг!
6. Ҳаромдан сақланинг!
7. Ғийбат қилманг!
8. Тил ва қўл билан инсонларга озор бериб қўйманг!
9. Телефонингизга ажратган вақтингизни бу ойда Қуръонга ажратинг!
10. Намозларни вақтида адо қилинг!
11. Нафл ибодатларни кўпайтиринг!
12. Аллоҳга тавба қилинг!
13.  Қариндошларингизга силаи раҳм қилинг!
14. Ҳар куни иложи борича садақа қилинг!
15. Ота-онангиздан хабар олинг!
16. Ёлғон гапирманг!
17. Кунингизни интернетда, телевизор қаршисида бекорчи нарсалар билан ўтказманг!
18. Барча мусулмонларни, яқинларингизни дуода эслашни унутманг!
19. Яхшилик қилинг, ёмонликдан узоқлашинг!
20. Аллоҳ таолонинг яратган нарсалари борасида тафаккур қилинг!
21. Намозларингизни жамоат билан ўқинг!
22. Азон ва иқомат орасида дуони кўпайтиринг!
23. Ҳар кун Қуръон ўқинг! Қуръон ўқишни билмасангиз тингланг ва ўрганинг!
24. Таровеҳ ва таҳажжуд намозини қолдирманг!
25. Доим таҳоратли бўлинг!
26. Ейиш-ичиш ва таом пиширишда исроф қилманг!
27. Сабрли бўлинг!
28. Умид қилинг!
29. Ниятингиз холис Аллоҳ учун бўлсин!
30. Ҳар куни битта янги ҳадис ўрганинг!

«Албатта, муслимлар ва муслималар, мўъминлар ва мўъминалар, давомли итоаткор эркаклар ва давомли итоаткор аёллар, садоқатли эркаклар ва садоқатли аёллар, сабрли эркаклар ва сабрли аёллар, хушуъли эркаклар ва хушуъли аёллар, садақа қилувчи эркаклар ва садақа қилувчи аёллар, рўза тутувчи эркаклар ва рўза тутувчи аёллар, фаржларини сақловчи эркаклар ва фаржларини сақловчи аёллар, Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркаклар ва Аллоҳни кўп зикр қилувчи аёллар – ўшаларга Аллоҳ мағфиратни ва буюк ажрни тайёрлаб қўйгандир».
«Аҳзоб сураси» 35 оят.

• Рамазон барчамизга хайрли, барокатли, файзли бўлсин!
• Аллоҳим рамазонда куч-қувват ва офият бер!
• Рамазондан руҳан ва жисмонан покланиб чиқишимизни насиб эт!
• Омин!
• Омин!
• Омин!




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📖 Гўзал дуо

🕌Сайидов Тўлқин Расул ўғли
🕌Мир Араб мадрасаси талабаси

@Poykenduz


Forward from: FATVO.UZ | Расмий канал
​​РАМАЗОНДА ТУХУМ ЕЙИШ МУМКИНМИ?
#рўза

❓САВОЛ: Рамазондаги саҳарлик ёки ифторликларда тухум ейиш мумкинми?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Албатта, саҳарлик ва ифторликда тухум ейиш жоиз. Чунки ифтордан кейин рўзадор ҳалол таомлардан хоҳлаганини ейиши мумкин, жумладан, тухумни ҳам. Бу борада бирорта тақиқ йўқ. “Тухум еб бўлмайди”, дейиш учун камида битта қатъий далил керак. Бундай далил эса йўқ.
Муҳим жиҳати, асли ҳалол нарсани ҳаромга чиқариш Аллоҳ таолонинг қуйидаги буйруғига қарши чиқишдир:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا لَا تُحَرِّمُوا طَيِّبَاتِ مَا أَحَلَّ اللَّهُ لَكُمْ وَلَا تَعْتَدُوا إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ الْمُعْتَدِينَ
яъни: “Эй, имон келтирганлар! Сизлар учун Аллоҳ ҳалол қилиб қўйган нарсаларни ҳаромга чиқармангиз ва ҳаддан ошмангиз! Зеро, Аллоҳ ҳаддан ошувчиларни ёқтирмайди” (Моида сураси 87-оят). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ.

Бугун якшанба
—2 март 2025
— 2 рамазон 1446.

🌙Марҳабо, хуш келибсан, эй муборак Рамазон! Хуш келдинг, эй муаззаз, эй муборак Рамазон!

@Poykenduz












☝️КЕЛАЖАКДА ФАҚИР БӮЛИБ КЕТАДИГАН ОДАМНИ 15 БЕЛГИСИ

1. Эрта туришни ёқтирмайди

2. Имкон туғилди дегунча дам олишни яхши кӯради

3. Интилувчан одамларни "пул учун жонини хам беради бу" деб ҳисоблайди.

4. Хар кунги машғулоти бир ҳил: ошхона, телевизор, интернет, ётоқ ва хожатхона

5. Ишсиз, ишга жойлашса маоши оз деб нолийди.

6. Бой одамдек хаёл суради, аммо ҳаракат қилмайди

7. Доим бировга суяниб яшайди.

8. Интернетга кӯп вақтини сарф қилади.

9. Жонини қийнагиси келмайди.

10. Бир иш қилса "қовун" туширадигон одати бор

11. Яхши кӯрган сӯзи: "Ӯша кун келаверсинчи".

12. Пулни тежашни билмайди, пул бӯлди дегунча тезроқ ишлатиб юбориш пайига тушади.

13. Қарз олишни яхши кӯради.

14. Ақл ӯргатишга уста бӯлади.

15. Энг муҳими: кӯп ёлғон гапиради.


@Poykenduz


#Ramazon_oyi

Tumanimizdagi 4 ta jome masjidlarida bugundan taroveh namozlari o'qib boshlandi. Shundan uchtasida, Qobul ota, Bozorxo'ja hamda Xo'jalar jome masjidlarida Qur'oni karim xatm qilinayapti

Sayt | Telegram | Facebook |Instagram



20 last posts shown.