Янги йил кириб келди! Психологияни ва бошқа назарияларни бироз четга суриб, ўз ҳис-туйғуларимизни очиқ ифодалайлик. Ҳозирги пайтда мен сизнинг қалбингизга ёқимли илҳом бағишлайдиган, ҳозирги кун учун айниқса долзарб бўлган фикрларим билан ўртоқлашмоқчиман.
Ахир, ҳаётнинг энг муҳим ва ёқимли қисми шошилинч ишларни ортда қолдириб, айнан мана шу ҳозирги лаҳзани ҳис қилишда эмасми? Янги йил арафасидаги кичик, гўзал ҳолатлар ҳаётнинг ҳақиқий маъносини очиб беради.
Ҳаёт — бу катта ва ноаниқ мақсад эмас, балки биз яшаб ўтаётган ва ҳар бир нафасимиз билан ҳис қилаётган лаҳзаларнинг кетма-кетлигидир.
Бугун, янги йилнинг биринчи кунида, мен ҳаётнинг ана шундай “оддий” ва бир вақтнинг ўзида бебаҳо гўзалликлари ҳақида ўйлаяпман. Энг қадрли хотираларим — оилам билан бирга мазали овқатлардан баҳраманд бўлиш, самимий суҳбатлар, илиқ совғалар ва қувончли кулгуларга бой кечалар. Ана шу лаҳзалар ҳаётнинг ҳақиқий сирини намоён этади.
Мен сизларга қуйидагиларни тилайман:
• Ҳар бир кунингизда самимий суҳбатлар ва ўзаро қўллаб-қувватлаш бўлсин.
• Уйингизда мандарин ҳиди ва қалбингизда қувонч тўлиб-тошсин.
• Янги йил қучоқларга, самимий қувончларга ва сизни тўлдирувчи лаҳзаларга бой бўлсин!
Париларим сизларнинг ҳар бирингиз ўзгача ва ажойибсиз. Шуни унутманг. Келинг, янги йилни ҳаётимизга маъно ва муҳаббат қўшувчи ҳар бир оддий лаҳзани қадрлаш билан ўтказайлик🫶🏻
PARIZODA KURAKHMEDOVA

Бир оз тўхтайлик.
Янги йилда, қани келинг, ўз-ўзимизга вақт ажратайлик. Шошилмасликка ҳаракат қилиб, лаҳзани ҳис қилайлик. Бу лаҳза биз учун қандай қадрлилигини, унда қанчалик қувонч ва эҳтирос борлигини англайлик.