УТКИР ХОШИМОВ


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Other


Буюк адиб Ўткир Ҳошимов Ижоди каналига хуш келибсиз!
Қалби қоғоздек оқ, қоғоздек ёнадиган
одамдангина чинакам ёзувчи чиқади!
@IBRATLY

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Other
Statistics
Posts filter


Бу дунёда ҳамма нарсанинг жавоби бор дейдилар. Тўғри гап! Аммо бу дунёда жавоб қилинмайдиган нарсалар ҳам бўлади.

Сен бировга яхшилик қилсанг, жавобини кутма. Ундан қайтмаса, бошқадан қайтади.

Биров сенга ёмонлик қилса, жавоб берма. Сендан қайтмаса, бошқадан қайтади!

✍️Ўткир Ҳошимов
@Otkir_Xoshimov


Ehtimol,kecha onam ham shu oymomaga termilib,meni o‘ylab yotgandir.Ko‘rgisi kelgandir. «0‘g‘lim qani», deb so‘ragandir. Anaviga-ku,bir nima deyishga haddi sig‘maydi.Nasibaga yalingandir:«Akangni chaqirtir,ko‘rib qolay», degandir...Onam sho‘rlik....So‘nggi niyatiga ham yetolmagan...Bu qandoq bedodlik!Bu qandoq adolatsizlik?!0‘zing-chi?Nega. yig‘lamaysan? Ko‘zingda onang uchun to‘kadigan bir qatra yoshing yo‘qmi?„😢

O`tkir Hoshimov🌿

,,#Ikki eshik orasi''romanidan parcha

👉 @Otkir_Xoshimov


Odatda, har qanday qiz ham ota-onasining bag'ridan chiqib ketayotganida yig'laydi. Lekin ming yig'lagani bilan yuragining tub-tubini yoritib, ilitib turadigan nur bo'ladi. Yangi hayot, hali o'zi ko'rmagan, ammo orzu qilgan, bo'yga yetishi bilan g'ira-shira tasavvur qilib yurgan yangi, sehrli olam kelinning ko'z yoshini shirin qilib yuboradi...🌿

O`tkir Hoshimov

https://t.me/Otkir_Xoshimov


#Urush Bo'lmasin

Дунё-дунё бўлиб яралди қачон,
Ҳаёт оҳанглари таралди қачон.
Зулмат ёруғликни кўролди қачон...
Нима бўлса бўлсин, уруш бўлмасин.

Баҳор келганини билмасам майли,
Қирларда лолалар термасам майли.
Майли, хандон кулиб юрмасам майли,
Нима бўлса бўлсин, уруш бўлмасин.

Балки умрим узун, балки қисқадир,
Майли, билмай ҳузур, ҳаловат надир.
Майли, меҳнат қилсам – топмасам қадр,
Нима бўлса бўлсин, уруш бўлмасин.

Наҳот ғаним билса одам одамни,
Куйдириб кул қилса ёруғ оламни?
Мен кимга ишондим азиз боламни –
Нима бўлса бўлсин, уруш бўлмасин.

Муҳаммад Юсуф

@Otkir_Xoshimov




Qirq jon

Xotin kishining joni qirqta bo’ladi, desalar ajablanmang. Negaki u bitta jonni o’ziga olib qolib, o’ttiz to’qqiztasini farzandlariga beradi...

O`tkir Hoshimov

,,#Daftar hoshiyasidagi bitiklar''dan

@Otkir_Xoshimov


БОБОЛАРНИНГ АЙТГАНИ

Мерганлар тонг чоғи қояга етгай,
Булоқли бир ажиб сояга етгай,
Ким ўз манзилига етгай қай маҳал,
Бир йигит қирқ йилда вояга етгай.

Унинг йўлларининг олқиши бордир,
Кимгадир зор бўлиб боқиши бордир.
Не-не илонларнинг чақиши бордир,
Барча чаққанларнинг заҳмати кетгай
Бир йигит қирқ йилда вояга етгай.

Мард киши умидвор ҳар дам Худойдан,
Ҳикмат топмагайсан қуруқ дод-войдан.
Бир қултум сув ичса Оққапчиғайдан,
Карвонларнинг бари манзилга етгай
Бир йигит қирқ йилда вояга етгай.

Гоҳ бошидан юлдуз ёғду сочгайдир,
Гоҳо шамс-у қамар бирдан ўчгайдир,
Ҳар кимнинг либосин қисмат бичгайдир,
Қисмат бичган либос қай маҳал битгай,
Бир йигит қирқ йилда вояга етгай.

Кимни ҳоритмаган умр жафоси,
Сабрнинг ортида унинг шифоси,
Саксонга кираётган Ғани бобоси,
Улуғ давраларда бир ҳикмат айтгай:
Бир йигит қирқ йилда вояга етгай.

Шодмонқул САЛОМ

htt rel='nofollow'>ps://t.me/Otkir_Xoshimov


​​​​Ehtimol o'g'rilik qilgan odamning siri ochilmas, ehtimol qotillik qilgan olchoqning ham siri bilinmas. Ammo xiyonat fosh bo'lmay qolmaydi. Negaki, xiyonatni bir odam qilmaydi. Albatta, sherigi bo'ladi. Faqat, yomon joyi shundaki, xiyonatdan ozor chekkan odam bu sirni hammadan keyin biladi. Shunisi alam qiladi...

©O'tkir Hoshimov (Ikki eshik orasi) asaridan

👉 @Otkir_Xoshimov


— Одам учта нарсанинг қадрини доим кечикиб билади. Ёшлик. Соғлиқ. Тинчлик.
— Дўстни хўрлаш – гуноҳ. Умр йўлдошини хўрлаш – юз ҳисса гуноҳ. Ота-онани хўрлаш – минг ҳисса гуноҳ. Гўдакни хўрлаш – чексиз гуноҳ...
— Иш кўплиги-ю, вақт йўқлигидан нолиманг. Вақт кўплиги-ю, иш йўқлигидан қўрқинг. Одамни абгор қиладиган нарса – бекорчилик.
— Ҳатто, булбул ҳам бола очганидан кейин сайрашни бас қилиб, полапонларига емиш ташийди.
— Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!
— Ақл билан мансабга эришиш мумкин. Мансаб билан ақлга эришиб бўлмайди.
— Дунёда мукаммал нарса йўқ. Ҳатто Муҳаббат деб аталмиш олий туйғуда ҳам адолатсизлик бор. Ким қаттиқроқ севса, ўша кўпроқ изтироб чекади.
— Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади.
©️ Ўткир Ҳошимов

@Otkir_Xoshimov


ТАСАЛЛИ

Қабристон жимжит. Фақат ёлакнинг икки четида
саф тортган мирзатераклар қабр устига бош эгган
фарзандлардек онага ором тилаб алла айтади. Уларнинг мунгли шивирлаши тиловат садоларига қўшилиб,
юракни эзувчи оҳангга айланади... Оқ сурп яктак кийган, мош-гуруч соқоли ўзига ярашган
гўрков юзига фотиҳа тортиб ўрнидан туради:

- Болди энди, болам! Бунақада ўзингизни олдириб қўясиз, Дунёнинг ишлари шу экан, илож
қанча? - У бир зум индамай қолади-да, қўшиб
қояди: - Волидайи меҳрибонингиз хўп ярлақаган
одам эканлар. Тўшакда ётмабдилар, бировга
зориқмабдилар... Бунақа беозор олим ҳар кимга
ҳам насиб этавермайди.
Нами қуриб улгурмаган тупроқ уюмига тикилганча ўйлайман.
Эҳтимол шундайлир. Онам бу дунёда камсуқумгина яшарди. Ҳеч кимга озор бермасди.
Ҳеч ким билан ҳеч нимани талашмасди. Эҳтимол, табиатнинг энг шафқатсиз элчиси билан ҳам
олишиб ўтиришни хоҳламагандир. Эҳтимол...
- Кўрдингизми, - дейди қария ўйчан оҳангда, - ўша куни кечаси билан жала қуйиб чиқди.
То қабрга қўйгунимизча тинмади. Қўйишимиз
билан чарақлаб офтоб чиқди. Бунақа руҳи пок
одамлар кам болади, болам, мен биламан-ку.
Эҳтимол, шундай ҳамдир. Балки, одамларнинг дардига шерик болавериб кўникиб кетган бу
нуроний қария керакли пайтда ҳар кимга ана шундай тасалли сўзини айтар. Раҳмат сизга, отахон.
Эртами-кечми ҳар кимнинг иши тушадиган
мана шу қолларингиз учун раҳмат. Ўртаниб
турган юракка сув сепа биладиган мана шу
ҳамдард қалбингиз учун раҳмат. Фақат... Хамма гап ёмғирда болса, яна ақалли уч кунгина
онамнинг умри чўзилса-ю, кейин ёмғир эмас,
муттасил тош ёғса ҳам рози эдим...
Бир ҳафта болдики, дўстларим, таниш-нотанишлар эшикдан маъюс кириб келишади. Дўстларим
жимгина ўтириб, жимгина чиқиб кетишади. Бошқалар оҳиста сўрайдилар:
- Неча ёшда эдилар?
Мен айтаман... Айтаман-у ўйлайман: онанинг
ёш-қариси бўладими? Меҳрнинг ёш-қариси
бўладими? Шафқатнинг-чи? Садоқатнинг-чи?
Илгарилари бир ҳақиқатни билардим. Она учун
боланинг катта-кичиги болмайди. Энди яна бир
ҳақиқатни англадим. Бола учун ҳам онанинг
катта-кичиги болмас экан. Она - она экан. Унга
бошқа сифат керакмас

Ўткир Ҳошимов ( Дунёнинг ишлари ) китобидан

👉 @Otkir_Xoshimov 📚


Кетмас бойлик

Менда бир сўм бор. Сизда ҳам бир сўм бор...
Мен сизга ўзимнинг пулимни бердим.
Сиз ҳам менга ўзингизнинг пулингизни бердингиз…
Ҳеч нима ўзгармади. Сизда ҳам бир сўм пул қолди, менда ҳам...

Менда янги бир фикр бор. Сизда ҳам янги фикр бор... Мен сизга янги фикримни айтдим. Сиз ҳам менга янги фикрингизни айтдингиз. Сизда ҳам иккита фикр пайдо бўлди, менда ҳам…

Эсли одам пул алмашмайди. Фикр алмашади.

Ўткир Ҳошимов

👉 @Otkir_Xoshimov




#АЧЧИҚ_ҲАҚИҚАТ...

Одам ўз фарзандларининг йил сайин ўсиб, камол сари кетаётганини биладию, ўз ота - онасининг йил сайин чўкиб, завол сари кетаётганини билмайди
...

https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy


#tungi mutola

Kecha kolxozda ketmon chopib, biri ikki bo’lmagan dehqon bugun yer olib, bola-chaqasi bilan 
gullatib qo’ysa-yu, qaddini kerib yursa, quvonaman.
Omadini bersin! Bu – bozor iqtisodi!
Kecha zavoddan olgan maoshini qay biriga yetkazishini bilmay rangi sarg’ayib yurgan injener 
bugun qo’shma korxona ochsa-yu, nest-nobud bo’lib yotgan mevalardan sharbat olib boyib 
ketsa, yana quvonaman.
Qandini ursine! Bu-bozor iqtisodi!
Kecha katalakdek xonaga tiqilib, “eskilik sarqiti” –beshik va sandiq yasagani uchun nalugchidan 
baloga qolib yurgan hunarmand bugun kattakon sex ochsa-yu, rohatini ko’rsa, tag’in bir bor 
quvonaman.
Baraka topsin! Bu bozor iqtisodi!
Kecha alifni kaltak deyolmay o’qituvchisidan dakki eshitgan va oxir-oqibat “xudosizlar
jamiyati”da qo’nim topgan notavon bola bugun “biznesmen”bo’lsa-yu, xususiy samolyot sotib 
olsa, hayron qolmayman. Bu ham bozor iqtisodi.
Kecha buyuk ixtirolar qilgan olimning iste’dodli shogirdi bugun ilmini tashlab,
tadbirkorga aylansa-yu, papkasiga “delavoy shartnoma” solib, zipillab yursa, hayron
qolmayman. Bu ham bozor iqtisodi!
Kecha yurak qoni bilan doston yozgan shoir bugun o’sha dostoniga qalam haqi olsa-yu, puli 
mashinka haqiga yetmasa, hayron qolmayman. Bu ham bozor iqtisodi!
Kecha unvon olish uchun yugura-yugura betob bo’lib qolgan chalasavod “hofiz” bugun “otarma-
otar” yursa-yu, “Yaguar” mashinasida kataysa qilsa, hayron qolmayman. Bu ham bozor iqtisodi!
Kecha bitta rostga bitta yolg’on qo’shmasakuni o’tmagan eshak bozorining daloli bugun
“zamonaviy broker”ga aylansa-yu, uch qavatli “dacha” solsa, hayron qolmayman, bu ham bozor 
iqtisodi!
Ammo kecha alifni kaltak deyolmagan ateist bugun ming kishini to’plab “amri-ma’ruf” qilsa-yu, 
unga dashnom bergan o’qituvchisi choy tashib yursa, hayratlanmay iloj yo’q!
O’sha o’qituvchi ertasiga maktabni tashlasa-yu, “Ippadrom”ga chiqib sigaret sotsa,
hayratlanmay ilojim yo’q!
Kecha buyuk ixtirolar qilgan olim, bugun eng yaxshi shogirdidan ayrilgani uchun
ma’yuslanib bekatda tursa-yu, “kontrakt” bilan o’qishga kirgan birinchi kurs talabasi
“inomarka”sida unga loy sachratib o’tsa, hayratlanmay ilojim yo’q.
Olim shu ahvolda tramvayga chiqishdan iymanib, uyiga piyoda ketsa, hayratlanmay ilojim yo’q!
Kecha eshak bozorida dalllollik qilgan “zamonaviy broker” bugun uch qavatli dachasini “yuvsa-
yu”, chalasavod “hofiz” bir soat “hangragani” uchun boshidan dasta-dasta “ko’ki” dan 
sochsalar…
Davraning bir burchida o’tirgan shoir yurak qoni bilan yozgan g’azallari tuproqqa
qorishganidan ko’ngli o’ksib izdihomdan bosh egib chiqib ketsa, hayratlanmay ilojim yo’q!
O’sha davraning yana bir burchida xuddi shu “hofiz”ni bir tiyin ta’masiz davolagan do’xtir ham 
o’tirgan bo’lsa-yu, “otarchi” unga ko’zi tushib “iya, sizam shu yerdamisiz, doxtir?” deb piching 
qilsa…
Do’xtir esa, “ertadan boshlab o’likdan kafanlik tilaganim bo’lsin!” deb qasam ichsa…
Hayratlanmay ilojim yo’q!
Bunaqa bozorga o’t tushib, alangasi osmonga chiqsin!!

   O'tkir Hoshimov

https://t.me/Otkir_Xoshimov




- Истеъдодсиз истеъдодсизни ёмон кўрса нима бўлади?
-Ҳеч нима бўлмайди!
_ Истеъдодсиз истеъдодлини ёмон кўрса нима бўлади?
- Ҳеч нима бўлмайди!
-Истеъдодли истеъдодсизни ёмон кўрса нима бўлади?
- Ҳеч нима бўлмайди.
-Истеъдодли истеъдодлини ёмон кўрса нима бўлади?
- Фожиа бўлади!

Ўткир Ҳошимов

https://t.me/Otkir_Xoshimov


«ҲАЯЖОНЛАНМАНГ»

Машойихлар билиб айтган экан: дўстнинг эскиси, хотиннинг янгиси яхши бўларкан. Янги
хотин дегани-чи, янги калишга ўхшаркан, вей! Иссиққина, юмшоққина. Торгина... Аввалги
хотини сигирмижоз эди. Лапанглаб юрадими-ей, овқатни пишиллаб ейдими-ей... Бунисининг
юргани билин-майди-я! Мушукка ўхшайди, барака топгур! Бирам одобли, бирам меҳрибон!
Икки гапнинг бирида «жоним» дейди.
Унсизгина пилдираб келади-да, тиззасига ўтириб олади. Тиззасига ўтири-и-и-б, томоғини
ялайди. Шундай қилса, эркак кишининг асаби ором олармиш. Дўхтир-да, билади... Аввалги эри
шундоқ хотиннинг қадрига етмаган экан, номард!
Мана, бугун ҳам диванда ўтире-е-еб, «Саломатлик» журналини ўқиётган экан. Эри эшикдан
кириб келиши билан мулойим товушда сўради:
— Яхши келдингизми, жоним?
— Яхши, - деди эр, - бугун мажлис бўлди.
— Ҳаяжонланманг, жоним, ҳаяжонланманг, - деди хотин. Эр ҳайрон бўлди.
— Ҳаяжонланаётганим йўқ. Ишхонада мажлис бўлди. Мажлисда...
— Ана, яна ҳаяжонланяпсиз! Мажлис бўлса бўпти-да! Шунгаям ҳаяжонланиш керакми?
— Ҳаяжонланаётганим йўқ, ахир! - деди эр баттар ҳайратланиб.
— Қўйинг, жоним, арзимаган мажлис деб ҳаяжонланманг. Бир марта гапимга киринг.
Илтимос, ҳаяжонланманг!
— Ҳой, барака топгур, ҳаяжонланаётганим йўқ!
— Ана, қўлингизни пахса қиляпсиз. Биринчи стадия. - Хотин унинг кўзига диққат билан
тикилди. - Нима кераги бор ортиқча ҳаяжонни! — Ҳаяжонланаётганим йўқ, дедим-ку! -Эр
инграб юборди. — Ҳаяжонланаётганим йў-ў-ўқ!
— Овозингиз титра-а-аб чиқяпти. Демак, ҳаяжонланяпсиз. Одам ҳаяжонланса, юрак тез
уради. Юрак тез урса, томирдаги қон оқими кучаяди. Ҳаяжонланманг, жоним, ҳаяжонланманг!
Ўтиринг, томоғингизни ялаб қўяман. Фақат ҳаяжонланманг!
— Ҳаяжонланаётганим йўқ, инсон, ҳаяжонланаётганим йў-ў-ўқ!
— Кўрдингизми, овозингиз борган сайин баланд чиқяпти, жоним. Одам қаттиқ ҳаяжонланса
шунақа бўлади. Аввал овози титраб чиқади. Кейин баландлашади. Қон оқими қучайса,
адриналин кўпаяди. Андриалин кўпайса, босим кўтарилади. Босим кўтарилса, қон томирлари
зўриқади. — Хотан азза-базза ялинди. — Хўп денг, жоним, ҳаяжонланманг!
Эр тиззасини муштлади.
— Ҳаяжонланаётганим йўқ, дейман-а, ҳаяжонланаётганим йўқ!
— Ана, бақиряпсиз! Кўзингиз бежо... Иккинчи стадия! Қон томирлари зўриқса, асаб
толалари ўлади. Асаб толаси ўлса, одам инсульт бўлади: фалаж! Кўзи ғилай бўли-и-иб, оғзи
қийшайи-и-б қолади. Оёқ-қўли ишламай қолади. Мен психиатрман-ку, жоним, биламан-ку! Хўп
денг, ҳаяжонланманг!
- Ҳаяжонланаётганим йўқ! - деди эр бўкириб. - Ҳаяжонланаётганим йўқ, ғалча,
ҳаяжонланаётганим йў-ў-қ!
- Оғзингиздан кўпик чиқа бошлади. Учинчи стадия! Фалаж бўлсангиз ундан нари-я, жинни
бўп қолсангиз... Хўп деб қўя қолинг, жоним, ҳаяжонланманг!
- Нима? «Жинни?» Ким жинни?! - Эр аввал столни муштлади. Кейин қўшқўллаб сочини
юла бошлади. - Ҳаяжонлана-ётганим йўқ! До-о-од! Войд в-а-од! Ҳаяжонланаётганим йў-ў-ў-қ!
... Ҳушига келиб қараса, хотин нариги хонадан кимгадир телефон қиляпти.
- Аллёёё, бу жиннихонами? Флорочка, ўзингмисан, жоним? Ҳаяжонланма-а-а-ай
ўтирибсанми? Эримга неча марта айтяп-ман: ҳаяжонланманг, ҳаяжонланманг, десам, бу яна
ҳаяжонланяпти. Пешонам қурсин, аввалги эрим ҳам ҳаяжонланиб-ҳаяжонланиб, уч ойда жинни
бўп қолувди. Буниси бир ойгаям бормайди шекилли?.. Нима? Йў-ў-ўқ, у ёғини ўйлаб
қўйганман. Гугурт, пичоқ, болта - ҳаммасини бекитиб ташлаганман. Нима дединг? Вой, сенинг
эрингни уже опкелишдими? Яна битта койка тайёрлаб қўй, жоним! Эрта-индин меникиям бориб қолади-ёв...
😁😅

O`tkir Hoshimov

https://t.me/Otkir_Xoshimov


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ОНАНГИЗ БИЛАН ҚАЧОН РАСМГА ТУШДИНГИЗ?

Воқеалар таниқли ёзувчи Ўткир ХОШИМОВнинг СУРАТ деб номланган қисқа ҳикояси асосида тасвирга олинди.

Яқинларга юбориб қўйиш эсдан чиқмасин…


👉 @Otkir_Xoshimov


Taqdir degan gapni odamlar o‘zini yupatish uchun o‘ylab topgan bo‘lsa kerak. Boshimizga og‘ir tashvish tushsa, uning oqibatini ko‘ramiz-u sababini surishtirib o‘tirmaymiz. Qismatdan nolib qo‘ya qolamiz. Ko‘pdan buyon xuddi shu qismat izimizdan quvib yurganini, uni o‘zimiz ergashtirib yurganimizni bo‘ynimizga olishdan qo‘rqamiz.

O’tkir Hoshimov

"#Bahor qaytmaydi"

Яқинларга улашинг


@Otkir_Xoshimov


ҲАЛОЛИНГДАН!

Кўксингдаги юрак каби урадиган,
Айирмасин уйингдаги ҳилолингдан.
Бемор бўлсанг, сенга жони куядиган,
Ҳалолингдан қўймасин дўст, ҳалолингдан.

Ўз ёрингни хусни хатто ойда йўқдир,
Оху мисол, жайрон каби жуда шўхдир,
Кўчадаги гўзаллардан фойда йўқдир,
Ҳалолингдан қўймасин дўст, ҳалолингдан.

Ярим оқшом, ишдан чарчаб тунда келсанг,
Кутиб олар қуёш каби кулиб билсанг,
Жон сўрагин, жонин берар чиндан севсанг,
Ҳалолингдан қўймасин дўст, ҳалолингдан.

Сен келгунча бедорликда бешик қучган,
Сенга илҳоқ, ҳаёллари қушдек учган,
Оқ сут бериб, фарзандингга алла айтган,
Ҳалолингдан қўймасин дўст, ҳалолингдан.

Агар севсанг юракдаги ишқ борича,
Кўнглинг бўлиб баланд-баланд тоғ қорича,
У ҳам бўлар, мехр берсанг қиролича,
Ҳалолингдан қўймасин дўст ҳалолингдан.

Кўчадаги гуллар билсанг нафснинг қули,
Бўлса басдир, у гулларга эркак пули,
Дўзоҳ сари қадам қўймоқ зино йўли,
Ҳалолингдан қўймасин дўст, ҳалолингдан.

Керак бўлса дунёни ҳам суриб қўйгин,
Эркакман деб кўксингга бир уриб қўйгин,
Рашкдан баланд қўрғонларни қуриб қўйгин,
Ҳалолингдан қўймасин дўст ҳалолингдан.

Кўчадаги нокасларда ор бўлмайди,
Минг урунгин, улар сенга ёр бўлмайди,
Эй дўстгинам йўқдан ахир бор бўлмайди,
Ҳалолингдан қўймасиней, ҳалолингдан.

Уйга келсанг, қуёш каби куладиган,
Айирмасин уйингдаги ҳилолингдан.
Бемор бўлсанг, сенга жони куядиган,
Ҳалолингдан қўймасиней, ҳалолингдан.

✍Камронбек Исмоилов.


https://t.me/Otkir_Xoshimov

20 last posts shown.