"Жадид" газетасида театр мавзуси давом этади. Икром Бўрибоевнинг "Театр: у ҳозир ҳам ибратхонами?" сарлавҳали кенг қамровли таҳлилидан кейин Хуршид Абдурашиднинг "Саҳнадаги маликул калом: фазилат ва камчиликлар" мақоласининг берилиши айни муддао бўлди.
Газетанинг 2025 йил 7 январдаги 6-сонидан жой олган илмий ишнинг публицистик услубга ўгирилган парчасида Алишер Навоий образининг ўзбек театр саҳнасидаги талқинлари тадқиқ қилинади. Бунинг учун спектаклнинг асоси бўлмиш пьесалар объект сифатида танланади.
Аввало ҳазрат Навоийга бағишланган драмалар рўйхатининг бир жойга жамланиши умумий манзарани тасаввур қилишга имкон беради. Шундан кейин 12 та саҳна асари матнини холис танқид қилади. Танқид сараламоқдир, деган мумтоз қоида ишга тушади.
Муаллиф баҳо бериш ва шарҳлашда ўтган аср муаллифларини ҳам, замондош ижодкорларни ҳам аяб ўтирмайди. Баҳо беришда драмалар яратилган замон ва маконни ҳам назардан қочирмайди. Драматурглар ихтиёридан ташқаридаги сабабларга эътибор қаратади.
Бугунги ўзбек театри мана шундай дадил чиқишларга муҳтож. Танқидий-таҳлилий фикрлар спектакль муҳокамасида қолиб кетмай оммага ҳам тақдим этилса томошабин диди ҳам сайқалланиб боради.
Ўзбекона андиша мунаққидларни оғир аҳволга солиб қўйиши бор гап. Ижод маҳсулининг фазилатини айтишда шамолдай сахий бўлган донишлар камчиликка келганда сукут сақлаш ҳақидаги ҳикматларга оғишмай амал қилади.
Хуршид Абдурашид эса масалага илмий ёндашади, муаллифларга ҳурмат сақлайди, драмаларни маданият билан тадқиқ этади. Мақолада юзта сиз-биздан битта жиз-биз яхши қабилида дангал ёзилади: 85 йил олдин яратилган Иззат Султон ва Уйғуннинг "Алишер Навоий" драмаси даражасига бошқа чиқа олмадик. Энди умид келажакдан.
Олим ва шоир ҳамкорлигидан туғилган ва бош ролни Олим Хўжаев маромига етказиб ижро этган бу асар туркий халқлар театрининг классикаси ҳисобланади. YouTube тармоғидаги спектаклдан парчаларни кўрган одам тўлиқ асарнинг маҳобатини ҳис қилади...
Яна бир муҳим жиҳат. 9 февраль арафасида Амир Алишерга бағишланган навбатчи материаллар ўрнига Хуршид Абдурашиднинг "Саҳнадаги маликул калом..." ("Жадид"), Алишер Сабрийнинг "Навоийга қайтиш" ("Ёшлар овози") каби фойдали мақолаларини чоп этса ҳам газета ёпилиб кетмас экан. Зеро, Алишер Навоий шаънига маликул шуаро мавлоно Лутфийдан ёхуд Заҳириддин Муҳаммад Бобурдан ошириб сўз айтиш амримаҳол. Дарвоқе, Мақсуд Шайхзода эътирофи ҳам шу сафда. Илмий даражадаги материаллар бундан мустасно.
Умид шуки, Хуршид Абдурашиднинг фикрлари драматургларга етиб боради ва янги асарлари учун хамиртуруш бўлади. "Ўзбекистон адабиёти ва санъати" нашрининг меросхўри бўлмиш "Жадид" газетаси эса театр соҳасини ёритишда бардавом бўлади.
Отабек Бакиров
https://t.me/OtabekBaxtiyor