Forward from: Yoshlar kundaligi | Rasmiy
#Даҳонинг_болалиги
🇮🇳 ҲИНДИСТОН ОНАСИ
📌 Аҳамиятсиз касб, кичкина одам йўқ! Эркак ё аёл бўлишидан қатъи назар, ҳамма ўз ишини яхши бажарса, бутун мамлакат гуллаб-яшнайди – у.
☀️ 1917 йилнинг 19 ноябри эди. Уфқда қуёшнинг илк нурлари жилоланган дақиқаларда Ҳиндистон бағрида бир қиз дунёга келди. У туғилган оила зиёли бўлиб, онаси, бувиси, катта момолари ҳам ўқимишли, сиёсатга фаҳми етадиган илғор хотин-қизлардан эди. Унга алла деб, эзгин қўшиқларни эмас, Робиндранат Тагорнинг истиқлол ҳақидаги руҳи баланд қўшиқларини айтиб беришган.
📚 Эсини таниганда унинг қўлига капгир ва игна эмас, китоб ва газета беришди. Оиласида қўни-қўшниларнинг ғийбати эмас, Ҳиндистон тарихи ҳақида шонли хотиралар, бугуни ҳақидаги ғамгин мулоҳазалар ва эртаси ҳақидаги ёруғ мақсадлар гапириларди.
🧵🪡 Қизча 2 ёшида Маҳатма Гандининг дуосини олди. 8 ёшида эса Буюк қалб соҳибининг тавсияси билан ўйинқароқ дугоналарини йиғиб тўқувчилик уюшмасини тузди. Жасоратли қизалоқ инглиз империясига қарши курашувчи озодлик кучлари ўртасида қўрқмасдан почтачилик ҳам қиларди.
🎓 Ўсмир ёшига етганда унга сеп йиғиш ҳақида эмас, қандай қилиб илм олиши, ўз ҳуқуқини англатиш ва Ҳиндистонга қандай ёрдам бериши ҳақида ўйлашарди. 17 ёшида Тагор очган халқ университетига ўқишга кирди. 20 ёшида эса машҳур Оксфорд университети талабасига айланди. Бу ерда сиёсат, тарих, ҳуқуқ бўйича билим олди.
🌟 1947 йилда Ҳиндистон мустақилликни қўлга киритди. Отаси Жавоҳарлаъл Неру биринчи бош вазир этиб тайинланди. Қизи эса ёш республика ривожи учун ҳар қандай ишга тайёр эди. Халқ ва давлат катта ислоҳотларга интиқ турганди. Бу йўлда дўстидан душмани кўп давлат раҳбари 30 ёшли, дунё кўрган қизини ўзининг шахсий котиби ва ёрдамчиси этиб тайинлади. Фарзанд ҳам бу ишончни оқлаганига тарих шоҳидлик беради.
💠 Йиллар ўтди. Халқ унинг хизматларини унутмади. Отасининг вафотидан кейин Ҳиндистоннинг биринчи аёл бош вазири этиб тайинланди. 1966-1977, 1980-1984 йилларда ички ва ташқи сиёсатга ўзига хос йўл тутиб, давлатни оёққа қўйди. Ислоҳотлари кимгадир ёқди, кимгадир йўқ.
❤️🔥 Душманлар ҳам йўқ эмасди. 1984 йил 31 октябрда ана шу душманлар Ҳиндистон онасини отиб ўлдирди. Бир аёлга саккизта ўқ отиш нега керак эди? Васиятига кўра унинг хоки Ҳимолай тоғи ва Ганга дарёси узра сочиб юборилди.
🔰 Тоғдай виқорли, дарёдай бағрикенг, Ҳиндистоннинг жаҳон айвонидаги тимсолига айланган бу қизалоқ
Индра эди. Индра Ганди эди...
✍ Отабек Бакиров
🎨 Фаррух Авелов
Yoshlar kundaligi