#Ибрат
КАСАЛЛИК ҲАМ БИР НЕЪМАТ
Кувайтдаги Аҳмадийя шифохонаси доктори ҳикоя қилади:
“Чамаси 60 ёшлардаги қандли диабет хасталигига чалинган киши ҳузуримга келар эди. Ҳар гал келганида:
Ё Роббим! Қандли диабет хасталигини неъмат қилиб берганинг учун Ўзингга ҳамд бўлсин, деб айтар эди.
Бир гал:
"Амаки, қанд касаллиги неъмат эканини фақат сиздан эшитдим", десам, у киши:
"Эй болам, қанд касали ҳақиқатда неъматдир. Унинг қуйидагича сабаблари бор", деб қуйидаги сўзларни айтди:
– Аллоҳ менга ушбу беморликни берди, аммо унда ҳеч қандай оғриқ йўқ. Аксар одамлар беморликдан оғриқ тотишади.
– Аллоҳ менга ушбу касалликни муолажаси топилган даврда берди. Кўпчилик одамлар давоси ҳануз топилмаган касалликларга дучор бўлишмоқда.
– Аллоҳ менга номи ширин бўлган қанд касалини ато қилди.
– Аллоҳ менга сен каби тили ширин дўхтирни учраштирди.
– Менга шундай касаллик бердики, ҳар тўрт ойда дўхтирга учрайман, қонимни таҳлил қилдираман ва соғлигим ҳақида аниқлик киритиб оламан.
– Сабр қилиб, шукр қилишим учун Аллоҳ менга қанд касалини берди. Бу билан хато ва гуноҳларим ҳеч бир машаққатсиз мағфират қилинишига сабаб бўлади.
– Алҳамду лиллоҳ, шу касаллик сабаб тунги таҳажжуд намозини ўқийман, чунки тунда икки марта ҳожатхонага бориш учун уйқумдан уйғонаман.
Бу Аллоҳнинг фазлидир. Шукр қилувчи киши ушбу муаммони неъматга айлантириб олган.
Доктор:
"Қандли диабет ҳақида ижобий фикрларни ўқиганман ва бу ҳақдаги йиғинларда ҳам кўп фикрларни эшитганман. Аммо икки дақиқа мобайнида бу отахон айтганчалик каби ижобий фикрни асло эшитмагандим", деди.
•••➤ t.me/OlimjonAllohquli