ҒУСЛ
Уйқуда эҳтилом бўлиб қолинганида, жинсий алоқадан кейин ҳамда аёллар ҳайз ва нифос
ҳолатидан чиқишгач, ғусл (бутун баданни сув билан ишқалаб ювиш) фарздир.
Бундан ташқари, ҳар жума ва ҳайит намозлари олдидан ғусл қилиш суннат – Пайғамбаримиз
соллаллоҳу алайҳи ва саллам бажарган амаллардандир.
Ғуслнинг фарзлари:
1. Оғизга сув олиб ғарғара қилиш.
2. Бурунга, ачиштиргунча сув тортиш.
3. Бутун баданни тозалаб ювиш.
Ғусл қуйидаги тартибда қилинади:
1. «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм» дейилади ва ғуслга ният қилинади:
«Навайту ан ағтасила ғуслан минал жанабати рафъан лил ҳадаси ва
истибаҳатан лис-солати тақоррубан миналлоҳи таъ ала».
Маъноси: Нопокликни кетказиш, намоз ўқишни жоиз этиш ҳамда Аллоҳга яқинлик истаб
ғуслни ният қилдим.
2. Қўллар ювилгач, бадан маний ёхуд бошқа нопок нарсалардан тозаланади.
3. Белгиланган тартибда таҳорат олинади. Аввал бошга, кейин ўнг ва чап елкага сув қуйилиб, бутун бадан яхшилаб ювилади. Бу ювинишда баданда игнанинг учидай қуруқ жой қолса ҳам, ғусл мукаммал олинмаган ҳисобланади.
Ғуслга эҳтиёжманд киши оғзи ва бурнини чайиб, сўнг чўмилса ҳам, ғусл олган ҳисобига ўтади.
"Мен Ҳам намоз ӯқийман" Китобидан
✅ Имкон қадар барчага юборинг👇
👉@NOMOZ – биргаликда ўрганамиз