БИР ҚЎЛИМ СИНГАН ҚАНДАЙ ТАҲОРАТ ОЛАМАН
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мени бир қўлим синган қандай таҳорат оламан ёки қандай таяммум қиламан?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қўлингиз синиб гипс қилиб боғлаб қўйилган бўлса, соғ қўлингиз билан таҳорат оласиз. Бу ҳолатингиз таяммум қилишга сабаб бўла олмайди. Гипс қилиб боғланган бўлса ва гипсни ечиш касалликка зарар қиладиган бўлса, қўлни сув билан намлаб, гипс устига масҳ тортасиз. Агар қўлингизда таҳоратда ювиладиган жойидан бирор жойи гипсдан ташқарида бўлса, у жойни ювасиз. Умумий ҳолат шу. Агар сиздаги ҳолат биз тушунгандан бошқача бўлса, ўзингизга яқин жойдаги бирор аҳли илмга мурожаат қилиб, бу масалани батафсил билиб олсангиз мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
🔗
Улашинг: @diniysavollar✅ Имкон қадар барчага юборинг👇
👉
@NOMOZ – биргаликда ўрганамиз