Нишон туманида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси асосида 10,000 туп дарахт кўчатлари экилиб, суғориш тизими йўлга қўйилди
Мамлакатимизда 3 йилдан буён “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишлари олиб борилмоқда.
Вилоят ҳокими Муротжон Азимов, вилоят прокурори Бектош Сайипов, Нишон туман ҳокими Ботир Тоғаев, сектор ва ташкилот раҳбарлари, маҳалладаги "еттилик" вакиллари ҳамда кўнгилли ёшлар, нуронийлар ва ОАВ ходимлари иштирок этди.
Дастлаб, вилоят ҳокими масъуллар билан биргаликда Нишондаги ҳар битта маҳаллада яшил масканни ташкил этиш борасида амалий ишлар олиб борилишини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, жонлиқ сўйилиб, Қуръон тиловат қилинди. Нуронийлар қўлларини дуога очиб, бошлаётган хайрли ташаббусимиз ўз самарасини бериб, Нишон тумани яшил масканга айланишини тилаб қолди.
Шу ўринда, "Ойдин" маҳалласидаги 3 километр ер майдони шудгор қилиниб, "Ёшлар боғи, Оналар боғи, ташкилот ва муассасаларнинг " боғлари сифатида ташкил этилди.
Ушбу боғда Нишон иқлимига мос бўлган арча, павлония, туя қайрағоч, каби мевали ва манзарали дарахтлар экилди.
Лойиҳа доирасида туманда йўл четларидаги бўш турган ер майдонларида кўчат экиш ишлари давом эттирилади.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Nishontumani.uz |Telegram|Instagram|Facebook|You tube

Муҳтарам юртбошимиз ташаббуси билан кўчатлар экиш, яшил майдонларни кўпайтириш катта ҳаракатга айланмоқда.Хусусан, бугун, 28-ноябрь куни Нишон туманидаги "Ойдин" маҳалласида бўш турган 3 километр масофадаги ер майдонига "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида 10.000 туп дарахт экилиб, суғориш тизими йўлга қўйилди.
Вилоят ҳокими Муротжон Азимов, вилоят прокурори Бектош Сайипов, Нишон туман ҳокими Ботир Тоғаев, сектор ва ташкилот раҳбарлари, маҳалладаги "еттилик" вакиллари ҳамда кўнгилли ёшлар, нуронийлар ва ОАВ ходимлари иштирок этди.
Дастлаб, вилоят ҳокими масъуллар билан биргаликда Нишондаги ҳар битта маҳаллада яшил масканни ташкил этиш борасида амалий ишлар олиб борилишини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, жонлиқ сўйилиб, Қуръон тиловат қилинди. Нуронийлар қўлларини дуога очиб, бошлаётган хайрли ташаббусимиз ўз самарасини бериб, Нишон тумани яшил масканга айланишини тилаб қолди.
Шундан сўнг, нишонлик нуронийлар ҳаётий тажрибаларидан келиб чиқиб, дарахт экиш сир-асрорларини ёшларга ўргатди. Ўзлари фаоллик кўрсатиб, кўчат экишди.