#Сўнгги_имкон
Муаллиф: #Shuhratovna 40-қисм
— Ифор, Ифор шошилсанг-чи тезроқ ҳаракат қил куёвлар келиб қолишади сени қара оқ кўйлакда юришингни тезроқ уйга кир
— опаа ўзи салондан энди келяпман-у шошилтирманг
— хўп тезроқ кир ичкарига.
Садоқат ўзи зўрға юрибди, яна хизмат қилишига нима етмайди, Шаҳобиддин ора-орада келиб ўзингни уринтирма деб кетади, барибир айтганни қилмайди.
Куёвлар келишди, бироз ўтиришди ва кетишга ҳозирлик кўришди.
Ифора ўзига қадрли бўлган уй эшигидан чиқар экан юрагида шундай оғриқ турди, ота уйини тарк этиш оғриғи ҳар қандай тана оғриғидан устунроқ эди... Ифорани кузатишар экан Садоқат ўзининг келин бўлганини эслаб кўзларига ёш олди. Тўла йигитлар орасида турган Шаҳобиддин Садоқатнинг кўз ёшларини кўриб тезликда ёнига келди
— Садоқат нима бўлди яхшимисан мазанг яхшими
— Ҳа, ҳа яхшиман ўзимни келин бўлганим эсимга келди, шундан деди ёшларини артиб
— жиннивойим ўзимнинг ёшларингни кўриб хавотирланиб келгандим, сен ҳам тайёрланиб тур сени ўзим олиб бораман, уйга бориб бироз дам олиб кейин тўйхонага олиб бораман. Бу куёвлар айланиб бўлишгунча ҳали анча вақт бор
— хўп мен тайёрман бироздан сўнг кетамиз унда
— хўп эҳтиёт бўл
— Ифоргулим! Энди мумкин-а қайсархоним
Ифора ҳиқиллаганча ёшларини артиб бир Жаъфарга қараб қўйди
— Ифор жангга кетмаяпсан-ку, нега бунча йиғлайсан
— сиз билмайсиз-да
— бўлди, бўлди ёшларингни арт, бобомга сўз берганман, кўзидан бир томчи ёш оқизмайман деб йиғлама, ҳозир йиғлаганингни бобом билса мени уйдан ҳайдаб юборади, кейин эрсиз қолиб кетасан
— Жиннисиз-а Ифора кулиб юборди
— Унда бобожонимга айтиб бераман сизни мени уриб йиғлатди деб
— оҳҳҳ унда ростдан эрсиз қоласан, Жаъфар ҳам кулиб юборди. Кейин қаддини ростлаб ўтирди-да -сенга озор бериш учун кўтарган қўлларим шу куни синиб тушишига розиман.
Ифора жилмайиб Жаъфарга қаради
— сени шу жилмайишингга ошиқ бўлганман-да гулим. -ҳаёт йўлимиз энди бошланади, сени бахтли қилишга ҳаракат қиламан.