#Сўнгги_имкон
Муаллиф: #Shuhratovna 38-қисм
— Бугунги кун учун катта раҳмат сенга Ифоргул
— сизга ҳам раҳмат кўришгунча
— хўп, бўпти
Икки жуфтлик ўз уйлари томон кетишди.
Жаъфар ҳам уйига шошиларди, бобосига ярашганлик хабарини етказиши учун.
Тақдиримиз қаерда ким билан ёзилганлигини, ҳаётимизда нима ўзгаришлар рўй беришини биз билмаймиз, бугун тонгдан, ёки эртадан ҳаёт тарзимиз бутунлай ўзгариб кетиши мумкин. Биз учун хайрли бўлгани қаердадир кутиб туради унгача эса фақатгина сабр қилиш керак!
— Жаъфар нима бўлди ишни ҳал қилдингми
— Ассалому алайкум бобо ҳа, ҳал қилдим. Бобо тўй март ойида бўлади-а
— сенга айтмадикми, кеча қудалар билан маслаҳатлашиб 7-март кунига белгиладик.
— йўғе сиздан чиқдими бу фикр ё Ифора томондагилар айтишдими
— мендан чиққан фикр шу кун менга ёқади, Сайид Жаъфарнинг ёнига борди-да секин қулоғига пичирлаб, бувингни шу куни рози бўлган-да неча йил қийнаб
— ҳаа, гап бу ёқда денг бобо Жаъфар кулиб юборди. Бобо шу куни Ифорани туғилган куни-да шундан айтдим сиздан чиққан фикрми деб
— шунақамиди, Содиқ бир оғиз айтмапти ҳам, ҳа майли келин кўрарда туғилган кунига ҳам совға олади мени қизим
— бобо ҳали уйга келмасдан қизим дейсизми, мен-чи
— қизим-да мени қиз бўлиб келади менга сендан ҳам яхши кўраман қизимни
— бобоо Жаъфар бобоси ортидан қараб қолди.
Кўз очиб юмгунча январ ойи ҳам тугаб, феврал ойи ҳам бошланди. Икки уйда ҳам тўй ҳаракатларини секин бошлаб юборишганди.
—Ифора бу нимаси, нимага бунақа кийиниб олдинг Жаъфар Ифоранинг устидаги узун аммо чиройли бежирим кўйлакка қараб қош чимирди
— узун-ку, ўзим тикканман қанақа чиқибди чиройликми
— жуда чиройли бошқаси йўқми, ана университетга киядиган кийимингдан кийиб ол
— вой тўйга бўлмайди-ку унақа кийим, устимдаги жуда ҳашаматлимас-ку
— хўп юр олиб бориб қўяман. Фақат тўй охиригача қолмайсан кирасан-у қайтасан
— ия, ўзим биламан, юринг олиб бориб қўясизми ёки ўзим кетаверайми
— сен уйимга келасан-у шунда кўрамиз, олиб бораман, машинага чиқ.
Иккиси жанжаллашмоқчи бўлишди-ю жанжал қилиша олишмади.
Ифоранинг дугонаси тўйи бўляпти шунга кетаётган эди.
Орадан кунлар ўтар экан Ифорани дадаси чақирди-да
— қизим, яқинда турмушга чиқасан, у ердаги ҳаммани ўз оила аъзоларингдек кўргин, мени ойингни қандай яхши кўрсанг уларни ҳам худди шундай яхши кўриб ҳурмат қилгин, гап қайтариб терс ўгирилиб олма, хуш муомала бўлгин эрингни гапини Икки қилма доим айтганини қил. Менга берган ваъдангни ҳам эсингдан чиқармагин. Оила деб ўқиш эсингдан чиқмасин қизим. Уч йилдан кейин сендан қизил дипломни ўзим қабул қилиб оламан, ана ўшанда ош бериб нишонлаймиз сендан фахрланиб юраман шунда қизим яхши ўқигин
— хўп адажон, ҳамма айтганларингизни қиламан ваъдамни ҳам бажараман, ўқишимни қолдирмайман.
— баракалла қизим
Ифора дадаси ортидан кўз ёшлари билан қараб қолди. Аслида Содиқ Ифоранинг ёнида яна бироз ўтирмоқчи эди кўнгли бўшаб кетди, яна бир қизини уйдан кетишини ўйлаб, Ифоранинг ҳам катта бўлиб бир оилани эплайдиган қиз бўлганидан кўзларига ёш келди. На чора қиз боланинг тақдири шундай палаҳмон тоши қаерга отсангиз ўша ерда гуллаб яшнашига ўзидан яхши ном қолдиришга мажбур.
Мурожаат учун: @Nazliga_murojaat_bot